MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Қадимги бир мусофирнинг хаётий сафари орқали биз Муқаддас Калом дарслари билан яқиндан танишиб чиқамиз. Эсингизда булса, Илхом ва унинг дусти Юсуф, Мешад шахридаги жамоат чупони билан дустлашиб колишди. Илхом ва Юсуф кечки овкатни бахам курганидан кейин жамоат чупони Довуд улар билан гапни давом эттирмокчи булди.

“Кечки овкат пайтида бирга гаплашганимиз жуда яхши булди». Сизлар билан гаплашиш менга жуда ёкди, чунки шу пайт мен бугунги булган вокеяни киска вактга деярли эсимдан чикардим. Бугун мен ёки жамоатимиз аъзолари биронтаси хам яхши ухлай олмаймиз шекилли.” – Хавотир олманг Довуд, биз тинчлигиз учун ибодат киламиз, деди Юсуф. –Рахмат. Сизлар бу ерда истаганизча колаверинг. Бизнинг уйимиз сизнинг уйингиз, деб жавоб берди Довуд. –Рахмат азиз биродар Довуд, деб ташаккур билдирди Илхом. Агар сиз учун муаммо булмаса, бизга кейинги кадамингиз кандай булишини гапириб берсангиз. Шу нарсага аминманки, бугунги вокея оркали хам Худонинг исми улугланади” деб суради Илхом.

-Ха албатта, бу мен учун муаммо эмас. Бундай вазиятларда мен факат битта кадамни биламан. Хар бир кадам ибодатга ботирилган булиши керак.

Сиз тугри айтингиз, Худо хар бир вазиятда улугланиши керак. Худо хар бир ёмонликни яхшиликка угиради, биз факат унинг иродаси билан иш тутишимиз керак. Довуднинг хотини уларнинг олдига кук чой дамлаб, бодом ва куритилган тут олиб келди. –Мен ёрдам бера олмайман, лекин аминманки, бир нарса албатта Худони улуглайди, деди Илхом. Жамоатингиз аъзолари, биргалашиб, азоб чекаятганлар билан хамдард булиши керак, шу нарса Худони улуглайди, деб давом эттирди Илхом. – Ха, албатта. Биздан бахтсизрок булганлар билан бирга булиб, уларнинг дардларига хамдард булишга харакат киламиз, деб жавоб берди Довуд. Бошка томондан, биз соддадиллик билан бошкаларни айибламаслигимиз керак.

Менинг исмим Довуд пайгамбарнинг исмидир. Довуд пайгамбар хам, анча гунохга кул уриб кийин ахволга тушган эди. Лекин, шунга карамасдан хам, Худо унинг илтижосини ва товбасини кабул килиб, Довудни тиклаган эди, деди Довуд. – Мен хам, менга хам Довуд пайгамбар хаётимда жуда яхши мисол булган, деди Илхом. Илхомнинг гапини тинглаш учун хамма жим булиб колди. Довуд иккинчи марта пиёлаларга чой куйди, Юсуф эса уз урнида бодомнинг иккитасини синдириб бирини Илхомга узатди. Азизлар, хикояни шу ерда тухтатишга мажбурман, чунки бизга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Хикоянинг электрон версиясини www.najot.com сайтидан кучириб олишингиз мумкин. Мактубларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Келаси сафар эфир оркали учрашгунча хайир. Омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top