Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Илхом билан Юсуф Мешед шахридан чикиб беш кун йул босиб, йулдаги карвонсаройда тун утказиш учун тухташди. У ерда улар Форс аскарлари билан мулохаза олиб борган жойида тухтаган эдик.
Келинг, хикоянинг давомини тинглайлик. – Агар сиз Форс мамлакатининг масихийлари хакида гапираятган булсангиз, унда сизга шуни айтишим керак, биз масихийлар, шохнинг соглиги ва узок умри учун хар куни ибодат киламиз, деди Юсуф. “Сизларнинг ибодат килишингиз жуда яхши, мен содиклик хакида гапирмокдаман”. Агар эртага масихий Румликлар Форс мамлакатига бостириб келадиган булса, сизлар кимнинг тарафида буласизлар?» деб аскар гапини давом эттирди. Юсуф жавобан, «Мен дустим учун гапиролмайман, лекин менинг дуою ибодатларим ва ёрдамим албатта Форсликлар томонида булади. Лекин мен жанг килмайман, мен жангчи эмасман, чунки мен тинчлик одамиман, мен тинчлик шохига итоат киламан». –Хуш, демак сен бошка шохга хизмат киласан, шундайми?, деб суради аскар. Илхом гапга кушилиб, «Ха, бу тугри! Биз бошка, яъни тинчлик шохига хизмат киламиз, лекин биз хизмат киладиган шохнинг шохлиги бу дунёдан эмас. Сиз хаксиз, биз Румга эмас, Исо Масихга содикмиз.
Ва масихийлик бизни Форс мамлакатининг шохига содик булишни ургатади. Ха, бизнинг динимиз Румликларнинг дини билан бир хил, мен хам, дустим билан бирга нима булмасин Форс мамлакатининг тарафдорларимиз. Биз Румликлар эмасмиз, биз Форсликлармиз. Биз Форс шохининг фукароларимиз ва Худодан дойим хар бир форсликни мархаматлашини сураймиз, деди Илхом. –Мана курдингми Шапур, улар уз огзи билан айтди. Уларни энди улдирамизми ёки улар бориб ухлайверсинми?, деб суради аскар. Атрофдагилар бу гапни эшитиб баланд овоз билан кулиб юборишди. Кулгу тухтаганидан сунг, бу икки Форслик масихийлар атрофдагилардан узур сураб, дам олиш учун бошка жой топиш максадида урниларидан туришди. Улар деворларнинг оралигидан жой топиб уша ерга жойлашишди.
Илхом билан Юсуф узларининг юпка тушагида юлдузларга караб ётар экан, Юсуф паст овоз билан Илхомга дардини айта бошлади. –Мен хаётимда хеч качон бундай куркмаганман. Мен яшаган шахарда хеч качон аскарлар ёки давлат томонидан бундай муносабатни сезмаганман. Биз масихийлар жуда камчиликни ташкил этамиз, лекин Форс империяси хеч качон биз билан кизикмаган, лекин бугун эса умуман бошкача булди. Азизлар, хикояни шу ерда тухтатаман. Афсуски менга ажратилган вакт уз нихоясига етди. Бордию хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Сиз у ерда нафакат кизикарли ва фойдали хикоялар туплами билан, баълки, Мукаддас Каломнинг хам электрон шаклини топсангиз булади. Фикр мулохазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Хайир, омон булинг.