3:24

Бугунги кундаги таъқиб ва азоб–уқубатлар 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Ҳозирги дунёда масиҳийлар турли шафқатсизликдаги азоблар ва таъқибларга рўбарў келади.

Эҳтимол, қийноқдан ташқари, таъқибнинг энг азобли шакли, қийноқдан ташқари, масиҳийларни ота–оналик ҳуқуқидан жудо қилиб, улардан болаларини зўрлик билан олиб қўйишни ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолатлар Филиппиннинг жанубий районларида, Покистонда ва Перуда рўй бериб туради.

Бошқа томондан, кўп ҳолларда масиҳийларга қарши оила аъзолари ва жамият танқидий муносабати билан уларга катта психолгик босим ўтказади. Бундай ҳолатларда масиҳий ўз қўшнилари ва собиқ дўстлари ҳужумига дучор бўлиши мумкин. Шундай бўлиши мумкинки, ўша масиҳий одамнинг оила аъзолари унга қарши гувоҳлик бериши мумкин. Бу кўринишдаги ҳужумларга фақатгина ўзини бутунлай Худога бағишлаган одамларгина қарши тура олишади. Эсда тутинг, Аюб Китобида унинг хотини унга “Худо шак келтириб ўлиши”га маслаҳат беради.

Унутманг, бу хилдаги ҳеч бир ҳодиса Худони довдиратиб қўя олмайди. Ибронийларга Мактубнинг 11–бобини яна бир марта кўриб чиқинг ва ўтмишда имонлилар қандай муаммоларга дуч келганини аниқланг. Бирлари қутилишга эришди, бошқалари йўқ дейилган, 33 дан 38 оятгача диққатингизни жалб қилинг.

Масиҳийлар бугунги кунда чидаб келаётган азиятларнинг барча кўринишларини аниқ санаб беришни иложи йўқ. Шунга қарамай, жамоат тарихидаги барча асрлардан кўра, йигирманчи асрда кўпроқ масиҳийлар ҳалок бўлгани маълумдир. Инжилда берилган умумий кўрсатмалардан ташқари таъқиб қилинган ҳар қандай вазиятда масиҳийларга ҳатти–ҳаракатнинг муайян намуналарини таклиф этиш мумкин эмас. Агарда биз бундай намуналарни таклиф қилиш имконига эга бўлганимиздаям, булар беҳуда бўларди, чунки, агар фақатгина ўзимизнинг заиф томонларимизни ҳисобга олсак, кучли душман учун яроқли рақиб бўла олмаймиз.

Тайёргарлигимиз Худо Каломини излашга, Унда имонда бўлишга, Муқаддас Руҳга ҳар куни бўйсунишга қаратилиши лозим. Биз, бошқа имонлилар биз учун қилган ибодатлари туфайли ҳам таскин топамиз. Биз олдин эслаган Ибронийларга мактубдан машҳур “имон ҳақидаги боб”да жойлашган қувғин тўғрисидаги оятлар тасодифий эмас. Ушбу мактубнинг 11–бобида “имон”сўзи йигирма тўрт марта учрайди. Ҳаворий Павлус айтиб ўтган, айнан имон ишонч комиллигини беради:

Мени қўллаб–қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан (Флп. 4:13).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top