3:57

Инсонлар Худо хақида унутишдилар, лекин Худо унутмади

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса утган сафарги эшиттиришда, биз саёхларимиз ва империал аскар Шапур карокчиларга дуч келганини ва улар кучли шамол кутарилганидан кейин гойиб булганини курган эдик. Келинг, кейин нима булганини куриб чиксак. “Менинг кадирдон мусофирим, сенга кеча айтган эдим, мен учун имонга кайтиш кеч булди. Мен бир мартда Исога хизмат килиб Унга эргашганман, энди эса, мен узим учун яшаяпман.

Илхомнинг кузларига якиндан тикилиб, мен учун оркага кайтиш йули йукдир» деб айтди.Илхом эса уз урнида, “Балки оркага йул йукдир, лекин сен олдинга караб юришинг мумкин, деб Шапурга айтди. “Нима?” деб Шапур хайрон булиб суради. Илхом, хеч киси йук, ахамият бермай куякол, тезрок бу ердан кетаколайлик, карокчилар яна кайтиб келиши мумкин” деб Илхом уларни яна йулга бошлади. Улар йулида давом этар экан, сафарининг тугашига уч-турт соат колган эди. Улар уччалови кетар экан олдиларида тез окар дарё чикиб колди. Бир оз совук сув ичиб дам олганидан кейин, хамма ер жимжит булиб колди. Бугун уларнинг сафари давомида куп гап булмади, бугун асосан Шапур ичги дунёсидаги жанги билан овора булиб утган эди. Шапур, жим утиришдан чарчаб гапини бошлб, «Илхом, халиги катта тошлар ёнида менга сен олдига караб юришинг мумкин деб айтдинг.

Нима хакида айтганингни биламанку, лекин онгим менга буни тушунтириб беришинги истайди» деб айтди. Илхом жавобан, «Бу гап билан нимани назарда тутганим мен учун хам жуда кизик. Сенга бу гапни айтганимда хеч нарсани билмадим, лекин йул давомида бу гапларимни ва сенинг вазиятингни Каломдаги оятлар нури билан ёритишга харакат килдим”, деди. Шапур хеч нарсани тушунмаганини пайкаган Илхом гапида давом эттираверди. “Ёшлигингдаги Мукаддас Калом хикоялари ёдингдами, Худонинг Одам ато билан, Нух, Иброхим, Мусо ва Довуд пайгамбарлар билан сузлашувлари ёдингдами?” деб суради Илхом. “Ха, улар хамон ёдимда. Онам булар хакида дойим гапириб берар эди, бу хикояларни хеч качон эсимдан чикармайман” деб жавоб берди Шапур. Илхом давом этиб, «Уша хикояларда, Худо одамзод билан ва пайгамбарлар билан ахд тузган эди.

Худо уларга гамхурлигини курсатиб, берган ваъдасига содик булганини курсак булади. Худо хар бир айтган сузига содикдир. Одамлар Худога кулок солиш ваъдасини берганига карамасдан, улар Уни ва ахдини ёдидан чикарди. Улар хакикий Худони эсидан чикариб, ёшликларидаги таълимотни эсдан чикариб, бутларга хизмат килишни бошлашди. Шунга карамасдан, Худо уларга ва ахдига содик колди. Азизлар, афсуски хикояни шу ерда тухтатишга мажбурман. Келаси сафар хикояни албатта давом эттираман. Айтмокчи, хикоянинг ва колаверса Мукаддас Каломнинг электрон шаклини www.najot.com сайтимиздан кучириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир, омон булинг. Раббимиз тинчлиги барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top