Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз Исо Масихга хаётингизни топшириб нажотга эга булдингиз. Ха, абадий хаётга эга булдингиз. Энди сиз бу дунёга эмас, аксинча Худонинг севгисига ва хакикатига тегишлисиз. Сиз бу дунёдан юз угириб Худонинг ойиласига кирдингиз. Энди илгари бизга хужайин булган дунё бизга карши чикади, бизга карши хужумлар килиб кувгинга мубтало килиб бизни Худодан тортиб олишга харакат килади. Лекин, ёдингизда булсин, хатто Исо Масих хам дойим кувгинлар остида яшаб келган. Биз хам, дойим бундай нохуш вазиятларга таёр булишимиз керак. Келинг, Мукаддас Каломни очиб шогирдлар кандай кувгинга дуч келганликларини куриб чиксак. Хаворийлар китобининг 17чи бобида шундай оятлар бор. «Сизларга мен эълон қилаётган бу Исо – Масиҳдир», – деб айтар,
Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди. Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, Худодан қўрққан кўпгина юнонлар билан эъзозли аёллардан иборат катта бир тўда қаноат ҳосил қилиб, Павлус билан Силага қўшилдилар. Лекин инонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, майдондан ярамас одамларни тўплаб, халойиқ орасига ғулу солишди-да, бутун шаҳарни тўс-тўполонга айлантириб юборишди. Ясоннинг уйига ҳужум қилиб, Павлус билан Силани халқнинг олдига олиб чиқишни талаб қилишди. Уларни тополмай, Ясон ва баъзи имонлиларни шаҳар маъмурлари ҳузурига судраб келишди-да, қичқиришиб: «Дунёни остин-устин қилаётган бу одамлар мана бу ерга ҳам келишибди! Мана, Ясон уларни уйига қабул қилибди. Буларнинг ҳаммаси:
Исо деган бошқа бир подшоҳ бор, деб Қайсарнинг буйруқларига қарши ҳаракат қилмоқдалар», – дейишди. Бу сўзлар оломонни ва шаҳар маъмурларини жуда ҳам ҳаяжонга солди. Ниҳоят Ясон ва бошқалардан кафолат олиб, уларни қўйиб юборишди. Азизлар, куриб турганингиздек, Исо Масихнинг шогирди булиш осон эмас. Лекин шунга карамасдан, Раббимиз бизга иноятини ва Мукаддас Рухини берган. Келинг, келиши мукаррар булган кувгинлар учун ибодат килсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Осмондаги Отажон, берган нажотинг накадар ажойибдир. Сенинг севгинг энг олий неъматдир! Айнан бизга булган севгинг бизга абадий хаётни берди. Худойим, биз энди Сенга тегишлимиз, биз дунёдан юз угириб калбимизни Сен томон бурдик. Худойим, биз Сенга хизмат килишни истаймиз. Хеч кандай кийинчилик, хеч кандай кувгин бизга тускинлик кила олмасин. Биз хам расулинг Павлус каби жон куярлик билан одамларга хакикатингни сузлайлик.
Хеч кандай кувгин, хеч кандай тускинлик бизни Сендан узоклаштира олмасин. Сен бор жахдимиз билан хизмат килайлик. Осмон шохлигингни ерда урнатишда анча хисса кушайлик. хатто улим хам бизни Сендан ажрата олмас! Чунки биз энди факат Сенга тегишлимиз. Факат Сенинг мукаддас номинг ила ибодат киламиз. Сенинг нажотинг ва севгинг калбимиздан абадий жой олсин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию, сизда хам ибодат эхтиёжлари булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб керакли булимга кириб хабар колдиринг. Биз сиз учун албатта Раббимизга ибодат киламиз. Ундан ташкари сайтимизда фойдали ва кизикарли хикоялар билан танишсангиз булади. Хайир, омон булинглар.