Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодат мавзусини Узингни Худога багишла деб номладим. Нима учун айнан бу мавзу деган саволга жавоб топиш учун Тимутийга иккинчи мактубининг 2чи бобини укиб берсам. Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил. Худога маъқул бўлмаган қуруқ гаплардан қоч. Бу гапларга берилганлар борган сари худобезор бўладилар. Уларнинг гаплари мараз каби ёйилади. Мана, Именей ва Филит ҳам шундай одамлар жумласидан-ку. Тирилишимиз аллақачон содир бўлди деб, улар ҳақиқат йўлидан адашиб, баъзиларнинг имонини хароб қилмоқдалар. Ҳар ҳолда, Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди ва қуйидаги оятларнинг тасдиғига ҳам эга:
«Худованд Ўзиникиларни билади» ва «Худованд номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқ турсин». Катта бир уйда нафақат олтин ва кумуш идишлар, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор; уларнинг баъзиси шарафли, баъзиси эса шарафсиз иш учун қўлланади. Кимки бу ёмонликлардан ўзини покласа, Эгаси учун фойдали, ҳар бир яхши ишга яроқли, шарафли ва муқаддас идиш бўлади. Ёшлик эҳтиросларидан қоч. Соф қалбдан Раббимиз Исо исмини чақирган ҳамма одамлар билан бирга солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлгин. Аҳмоқона ва жоҳилона баҳслардан узоқлаш. Булар фақат жанжалга сабаб бўлишини биласан.
Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Чунки иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган.
Азизларим, куриб турганингиздек биз имонга эга булганлар, яъни хазрати Исо Масихнинг шогирдлари узларини Худога багишлашимиз керак. Келинг, бугун айнан шу учун ибодат киламиз. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Азиз Отажон, бизга нажот берганинг накадар ажойибдир. Энди биз Сенинг фарзандинга айландик. Биз энди бутунлай Сенга тегишлимиз. Худойим, биз хам, узимизни Сенга багишлашни истаймиз. Хазрати Исо Масих биз учун узини багишлаганидек, биз хам Сенга узимизни багишлашни истаймиз. Худойим, бизни Узинга макбул килгин. Худойим, биз хам тугрилик билан укитайлик, биз хам халол бир ишчи сифатида гайрат килиб яшайлик Отажон. Худойим, Сенинг шохлигинг хакида гапирганда соф калбдан Раббимиз Исо исмини чакирайлик. Биз дойим солихлик, имон, севги ва тинчлик пайидан булайлик. Хамма билан мулойим, ургатишга тайёр, сабр токатли булайлик. Бизга карши турганларга юмшоклик билан йул йурик берайлик. Худойим, Сенга шундай хизмат килиб узимизни багишлайликки, курган одамлар Сенга имон келтирсинлар. Каерда булмайлик, нима килмайлик дойим хизматимиз серхосил булсин. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтимизнинг керакли булимига ташриф буюриб хабар колдиринг. Ундан ташкари, сайтимиздан керакли маълумотлар, кизикарли хикоялар ва колаверса Каломнинг электрон шаклини кучириб олишингиз мумкин. Хайир.