3:12

Ибодатнинг қудрати

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар масалаларига бағишланган дастурга хуш келибсиз. “Хуллас, эй биродарлар, Раббимиз каломи худди сизларда бўлгани сингари, бизнинг орамизда ҳам тез ёйилиши ва улуғланиши учун ибодат қилинглар. Бузуқ ва ёвуз одамлардан қутулишимиз учун ҳам ибодат қилинглар; чунки ҳамма ҳам имонли эмас” (2 Сал. 3:1, 2). Бир чўпон ўз жамоасига ваъз ўқиди. У шундай ҳикояни сўзлаб берди: «Мен Африканинг унча катта бўлмаган дала госпиталларининг бирида хизмат қилардим. Ҳар икки ҳафтада бир маротаба дори-дармонларни сотиб олиш учун джунгли бўйлаб велосипедда шаҳарга боришимга зарурат туғиларди. Йўлнинг ўзига икки кун кетарди, бунинг устига кўпинча очиқ яп-яланг далада тунашимга тўғри келарди. Шундай қилиб, кунларнинг бирида банкдан пул олиб, дори ва озиқ-овқат сотиб олиш учун яна шаҳарга келдим.

Йўлда кетаётганимда икки муштлашаётган одамларни кўриб қолдим. Унинг устига улардан бири жиддий яраланган эди. Унинг жароҳатларини боғлар эканман, унга Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик бердим. Шаҳардаги ишларимни бажардим ва икки кун йўл юриб, кечаси қоронғу джунглида тунаб, эсон-омон уйга қайтиб келдим. Орадан яна икки ҳафта ўтди, яна навбатдаги шаҳарга бориш зарурати туғилди. Эндигина шаҳарга кириб борган эдим, ёнимга ёшгина бир йигит келди. Бу йигит икки ҳафта олдин мен жароҳатини боғлаган ярадор бўлиб чиқди. Унинг айтиши бўйича, мен пул, дори ва озиқ-овқат олиб кетаётганимдан у хабардор экан. Йигит деди: “Сиз джунглида ёки очиқ далада бир ўзингиз тунаб қолишингизни биз дўстларимиз билан билардик. Шунинг учун сизни пойлаб, орқангиздан изма-из кетаётган эдик. Биз сизни ўлдириб, пул, дори-дармон ва озиқ-овқатга эга бўлмоқчи эдик. Аммо биз сиз тунаб қоладиган жойга яқинлашганимизда, сизни йигирма олтита қуролланган аскарлар қуршаб турганини кўрдик”.

Йигитнинг гапларига мен кулиб юбордим ва у ерда бир ўзим бўлганлигимни айтдим. Лекин йигит гапида қатъий турарди: “Йўқ, жаноб, тан соқчиларини фақат мен кўрганим йўқ. Менинг бешта дўстларим ҳам уларни кўришган, биз соқчиларни битталаб санаб чиқдик. Уларни деб биз режалаштириб қўйган ишимиздан воз кечдик ва сизни тинч қолдиришга қарор қилдик”. Ваъзнинг шу ерида жамоа аъзоларидан бири дик этиб ўрнидан турди ва чўпоннинг гапини бўлиб, бу ажойиб воқеа қачон юз берган санани сўради. Чўпон бўлиб ўтган воқеанинг аниқ санасини, ойини, йилини айтди. Шундан кейин ваъзни бўлган одам қуйидаги ҳикояни сўзлаб берди: “Африкада бу воқеа содир бўлаётган вақтда, бизда эрта саҳар эди.

Бир гольф ўйинининг тўртинчи партиясига тайёрланаётган эдик. Бирдан сиз учун ибодат қилгим келиб қолди. Бу истак шундай кучли, Худонинг даъвати нақадар улкан эдики, мен жамоатимиздаги ҳамма биродар ва сингилларимизни таклиф қилдим ва шу муқаддас даргоҳда сиз учун ибодат қилдик. Биродарлар ва сингиллар, ўша куни ибодат қилганлар, ўрниларингиздан туринглар!” Ўша куни шифокор чўпон учун ибодат қилганларнинг ҳаммалари ўрниларидан туришди. Чўпон бу одамлар ким эканлиги тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмади, у одамларнинг сонини санаш билан банд эди. Ўрнидан турган масиҳийлар йигирма олтита эди»

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top