Ассалому алайкум азиз радио тингловчил ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз имонга келганмисиз? Сиз хам хазрати Исо Масихнинг шогирдимисиз? Агар шундай булса, мен сизни чин калбимдан муборакбот этаман. Азизим, менга шуни айтингчи, ибодат имонли хаётингизда кандай уринни эгаллайди? Ибодат сиз учун кандай даражада мухим? Бу саволларга жавоб топиш максадида, мен сизга Каломдаги Ёкуб мактубининг 5чи бобига назар ташлашингизни сураган булардим. У ерда куйидаги оятлар келтирилган. Агар орангизда бирор киши азоб-уқубат чекаётган бўлса, ибодат қилсин. Агар биров кўтаринки руҳда бўлса, ҳамду санолар ўқисин. Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар.
Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир. Мана, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. У яна илтижо қилгач, осмондан ёмғир ёғди ва ердан ҳосил униб чиқди. Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар. Билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади.
Азизлар, куриб турганингиздек, имонли киши учун ибодат жуда мухимдир. Ахир биз имонликлар айнан ибодат оркали Худо билан сухбатлашишамиз, Унга дардимизни айтамиз Хуллас ибодат оркали биз Раббимиз билан гаплашамиз. Айнан имон билан айтилган ибодат катта куч кудратга эгадир. Сиз хам дустим, ибодат килганда дойим имон билан дуо килинг. Оятда айтилганидек, “Имон билан килинган дуо беморни согайтиради”. Бу рост! Чиндан хам, имон билан айтилган дуо катта кудратга эгадир. Азизлар, мен хам имонли ибодат килишни истайман. Дойим калбимдаги имон билан Худога муражаат килишни истайман. Сиз чи? Сиз хам шуни истайсизми? Ундай булса ибодатимга кушилинг. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Осмондаги Отажон, Сен тирик ва севги Худосисан. Сен бизни шу кадар севдингки хатто Исо Масихни биз учун курбон килдинг.
Худойим, биз энди Сенга тегишлимиз. Чунки Сен бизни узингники килиб олдинг. Биз илгари шайтоннинг хокимиятига тегишли эдик. Лекин бахтимизга Сен борсан, Сен бизга нажот бердинг. Бу ажойибдир! Худойим, энди биз Сен билан бирга хаёт кечиришимиз ва рухан улгайишимиз учун бизга имонли ибодат килишни ургат. Биз хам Сенга дойим имонли ибодат килиб Сен билан дойим имонли сухбат олиб боришни истаймиз. Худойим, буни факат Сен амалга ошира оласан. Факат Сен бизга ибодат килишни ургата оласан. Худойим, Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Биз сиз учун ибодат киламиз. Хайир азизлар, омон булинглар.