2:52

Қандай ибодатга Худо жавоб беради?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ибодатнинг жавобини олиш йўлида бир қатор тўсиқлар мавжуд. Умид қиламанки, улар

ҳақида батафсил билиб олиб, улардан қочишга ҳаракат қиласиз. Ибодатларингиз тирик ва маҳсулдор бўлиши учун ҳамма имкониятни ишлатинг ҳамда уларга тўсиқ бўладиган нарсалардан, мумкин қадар қутулишга ҳаракат қилинг.

Биз самарали ибодатнинг, нафақат калитлари, шу билан бирга Худодан жавоб олишга халақит берадиган тўсиқлар ҳақида ҳам билишимиз лозим. Биз ибодат қилмасак, Худованд бизга жавоб бермайди. Иккиланиш жавоб олишимизга халақит беради. Модомики, Исо Масиҳнинг ҳақлигига эга эканмиз, Худонинг олдига дадиллик билан келишимиз ва аминлик билан ибодат қилишимиз мумкин.

Биз гуноҳлардан халос бўлишимиз лозим, зеро ҳар қандай гуноҳ, ҳатто билмасдан

қилингани ҳам, Худованд билан муносабатларимизга тўсиқ бўлади. Ибодатларимизга жавоб олишни истасак, улар Худонинг иродасига ва Унинг табиа-

тига зид бўлмаслигига эътибор беришимиз лозим. Нотўғри мақсадлар билан қилинган ибодат, ўз манзилига етиб бормайди. Бизнинг юракларимиз покликда ва ибодатларимиз ҳаққонийликда бўлиши лозим. Шубҳа ва имонсизлик – ибодатга жавоб олиш учун тўсиқ саналади. Биз имон билан ибодат қилишимиз ва душман бизга шубҳалар сингдиришига йўл қўймаслигимиз керак.

Хавотирда бўлиш Худодан жавоб олишга халақит беради, зеро у имонимизни сусайтиради ва доимо ўз муаммоларимиз ҳақида ўйлашга ундайди. Миннатдорликнинг йўқлиги, инсоннинг ички муаммолари борлигидан дарак беради.

Миннатдор юрак – ибодатга жавоб олишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бизнинг сўзларимиз юрагимизнинг ҳолатини намоён этади; салбий сўзлар ибодатимизнинг ютуғига тўсиқ бўлади. Диққатни жамлай олмаслик ибодатларимиз учун тўсиқ бўлиб хизмат қилади. Агар биз осонликча чалғийдиган бўлсак ва ибодатда соботлиликни кўрсатмасак, Худодан бирор нарса олишимиз, амри маҳол.

Худонинг фарзандлари камбағал ва бечоралар учун ғамхўрлик қилишга чақирилган.

Борди-ю, биз уларга ёрдам бермасак, Худованд илтимосларимизни эшитмайди ва

уларга жавоб бермайди. Итоатсизлик ибодатларимизни беҳудага чиқаради. Биз ҳокимиятга бўйсунмасак, Худованд бизни баракалай олмайди. Хафагарчилик ибодатнинг энг жиддий тўсиғи бўлиши мумкин. Бизга Худованд қандай муносабатда бўлса, биз ҳам бошқаларга шундай муносабатда бўлишимиз ва

бизни хафа қилганларни кечиришга тайёр туришимиз лозим.

Мағрурлик ибодат учун тўсиқ яратади, камтарлик эса Худонинг иноятини ўзига

тортади. Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top