Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Кердит берилганда мижоздан муддатли мажбуриятнома олиниб, яъни корхона рахбари ва бош бухгалтири имзолари ва корхона мухри билан унда кредит қайтарилиши лозим бўлган муддатга корхона банкидаги узининг тегишли хисобидан белгиланган суммани сўзсиз талаб бериш мажбурияти расмийлаштирилган бўлади. Муддатли мажбуриятнома банкда балансдан ташқари 91809чи хисобига кирим қилинади. Кредитни қайтариш муддати етиб келганда қарз олувчи хисобида кредитни қайтариш учун маблағ бўлмаса, кредит муддати ўтган кредитлар хисобига утказилади.
Кредит буйича муддатли мажбуриятнома 2чи картотекага олинади ва календар навбат тартибида туланиши лозим. Моддий таъминлаганлиги талаб этилмасдан берилган кредит ишонч кредити ёки бланк кредити деб юритилади. Бундай кредит берилиши банк учун катта таваккалчиликни билдиради ва шунинг учун у тўловга лаекатлилигига хеч қандай шубха бўлмаган ва банк билан мунтазам алоқадаги хўжалик юритиш субъектларига берилиши мумкин. Ишонч кредити қарз олувчи томонидан такдим этилган илтимоснома ва аризага мувофик кредит комитети қарори билан берилиб, тегишли равишда кредит шартномаси тузилади, бу вазиятда гаров ёки кафолат талаб этилмайди. Қарз олувчи кредитни уз муддатида қайтариш ҳақида банкка муддатли мажбуриятнома топширади. Алоҳида ссуда хисоби орқали кредитлаш «кредит линияси»ни очмасдан ва кредит линияси очган холда амалга оширилиши мумкин. Кредит қарз олувчининг асосий фаолияти билан боғлиқ товар моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашга 30 кундан ортик бўлмаган муддатга акредитивлар очишга берилиши мумкин.
«Кредит линияси»ни очмасдан кредит берилганда банк алоҳида ссуда хисоби орқали бир марталик кредитлар беради. Ҳар бир кредит буйича алоҳида хужжатлар пакети коидага мувофик расмийлаштирилади. Хар бир кредит учун кредит комитетининг алоҳида хулосалари зарур бўлади. Кредит линияси очилган холда кредит бериш бериладиган кредит энг юқори суммаси олинади. Кредит пакети хужжатлари манашу суммага расмийлаштирилади. Кредит линияси буйича кредит одатда, қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишловчи, тайёрловчи, савдо ва таъминот ташкилотларига улар барқарор молиявий ахволига эга бўлганда бўлади.
Очилган кредит линияси сўммасига банкдан қарз олувчи олдиндан гарантияли мажбуриятномаси расмийлаштирилади. У икки нусхада тузилиб, бир нусхаси банк бухгалтериясида 91809чи хисобда хисобга олиниб, иккинчи нусхаси қарз олувчига юритилган йигма жилдда сакланади. Кредит линияси очилиши банк томонидан қарз олувчига банк вакиллик хисоби ахволидан катъий назар кредит шартномасида кайд этилган сўмма доирасида ва муддатда кредит бериш мажбурияти олинганлгини билдиради. Азизлар, хикоя сизга фойдали булади деган умиддаман. Келаси сафар биз ушбу мавзуда яна бир бор тухталиб утамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир, тадбиркорлик фаолиятингизга омад тилаймиз.