3:11

Гўзаллик сири

MP3

Организмимиз соғлом, кўринишимиз эса мафтункор бўлиши биз истеъмол қилаётган махсулотларимизга боғлиқдир. Инсон терисига қараб хам у нималарни хуш кўришини аниқлаш мумкин экан. “Чиройли ва соғлом бўлиш учун ёғли таомларни чеклаб, чой ва қахва меъёрда ичилса хаммаси жойида бўлади”, дея маслахат беришади мутахасислар. Меваларни кўпроқ ейиш соғлик учун фойдали эканини унутмаслик керак. Чунки мева таркибида табиий шакар борлиги сабаб, унинг фойдалилиги яна хам ортади.

Болажонларга эса конфет ўрнига олма ёки сабзи беришга харакат қилинг. Мева ва сабзавот истемол қилишлари оқибатида организм витаминга тўйинади. Бу орқали эса уларнинг соғлом бўлишига имкон яратилади. Ёнғоқ ва қуруқ мевалар конфет ўрнини тўла тўкис боса олади. Улар кўп калорияга эга бўлмасада, фойдалилиги билан ажралиб туради. Меъёрдан кўп миқдорда ёғ, чой, қахва, шакар ва сут махсулотларини истемол қилманг. Сут махсулотларини меъёрда ичиш тавсия этилади. Сут, қаймоқ ва гўшт ва тухум таркиби ёғга бойдир. Қора нон, қайнатилган картошга, ловия организм учун жуда фойдали хисобланади.

Терининг мулойим ва соғлом бўлиши истеъмол қилинган овқат хазм қилиш ичагининг яхши ишлашига хам боғлиқдир.

Уйда телевизор кўришдан кўра тоза хаводаги сайрни афзал билинг. Тановул қиладиган махсулотларингизни меъёрда бўлишига эътибор қаратинг. Турли хил ширинликлар есангиз эртасига салат ва мевалар шарбатини ичиш керак. Жуда кўп меваларнинг таркибида пектин моддаси бор. Бу модда эса организмдаги ёғни парчалашга ёрдам беради. Махсус оздирувчи дориларга одатда маълум миқдорда пектин моддаси қўшилади. Аммо оздирувчи дорилар ва турли хил воситалар ишлатишни маслахат бермаймиз. Озиш ва соғлом бўлишнинг энг яхши ва синалган услуби бу машқ қилиш ва тўғри овқатланишдан иборат. Мунтазам равишда жисмоний машқлар қилишга харакат қилинг. Жисмоний машқлар мушак ва организмнинг яхши ишлашига ёрдам беради. Ўзингизни енгил хис қилиб, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Баъзида уй-рўзғор юмушлари билан машқ қилишга вақт етмайди дейишингиз хам мумкин.

Аммо хамма ишларингизни режага асосан қилсангиз, машқ қилишга бемалол имкон топса бўлади. Масалан, хар доим эрталаб 7:00да турадиган бўлсангиз, машқ қиладиган кунингиз 6:00да туринг. Агар озиш учун эмас, соғлигингиз учун машқ қилишни хохласангиз, хафтада икки марта ярим соатдан машқ қилсангиз бўлади. Аммо озиш учун машқ қилишни истасангиз хар куни ярим соатдан ёки хафтада уч марта бир соатдан машқ қилишингиз керак бўлади. Шунинг учун машқ қиладиган кунингиз бир оз эртароқ турсангиз хамма ишингизга улгурасиз. Машқдан сўнг душ қабул қилиш, энг ёқимли муолажа хисобланади. Машхур Голливуд актриссаларидан биридан қисқа муддат ичида қандай қилиб озганини сўрашганда: “Хар куни велосипед хайдаш ва рус хаммоми туфайли”, дея жавоб берган экан. Шундай экан бир озгина харакат, мевалар ва сабзавотлар хам соғлигингизни яхшилайди, хам кўринишингизни аъло даражада қилади. Маслахатларга амал қилинса, кўринишингиз кўнгилдагидай бўлишини унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top