Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса биз утган сафар сой буйидаги масихийларнинг сувга чумиш маросимини бажариш пайтида Нарсехнинг амакиси келиб колганини курган эдик. Келинг, хикояни айнан шу ердан бошалаймиз. Бу вокеяни гувохи булган Нарсехнинг амакиси, козига шикоят килиб уларнинг килган жинояти учун хаммасини хибсга олдиртирди.
Хибсга тушганлар орасида жияни Нарсех хам бор эди. Махаллий кози эса, уларни хибсга олингани билан унча хурсанд эмас эди. Чунки уларнинг шахари Рум Империясига жуда якин жойлашган эди. Румликлар Масихийларни хибсга олинганини билиб колса, шахарга бостириб улар учун уруш килишдан хам тойимаслигидан кози жуда хавотирда эди. Суд жараёни бошланишигача, уларга уйларидан чикмаслик буйруги берилди. Етмаганидек, Нарсехнинг отаси ундан воз кечиб, уни ок килиб юборган эди. Унинг отаси бу ишни уз обрусини ва бизнесига путур етказмаслик учун килган эди. Кози, Нарсех ва Илхомга чупон Юнуснинг уйида колишга рухсат берди. Уларни кочиб кетмаслиги учун уй олдига сокчиларни хам жойлаштириб куйди. Илхомга бирон нарса керакмикан деган савол билан Юнус унинг хонасига келиб, ”Нарсех, дарвоза олдидаги сокчига сувга чумгани хакидаги гувохлигини гапирмокда” деди.
-“Бу вокеялар уни хомуш килишни урнига, унга жасурлик берганига ухшайди”, кушиб куйди Илхом. -“Ха тугри” деб жавоб берди Юнус. Худо бу икки ака укага Мукаддас Рухини берган, мен бундай жасурликни уларда хеч качон кузатмаганман. Худонинг Рухи менга хам тинчлик берди, биламан, ушбу вокея оркали Худо улугланади. Биз хавф-хатар остидамиз. Мен касал булганимда улим ёкасида эдим, йулда карокчиларга дуч келганимда хам улим ёкасига келган эдим, мен жуда хавотирда булиб улимдан жуда куркардим. Энди эса мен улимдан куркмаяпман. Худди Каломдаги Масихнинг шогирдларига Худо жасурлик берганидек, У бизга хам шу жасурликни бермокда”.
-Ха, тугри, деди Юнус. Бу вокея, менга Куддус шахридаги шогирдлар кувгинини эслатди. Бутрус ва Юханно хаворийларга рухонийлар томонидан Исо Масих хакида гапирмаслик буюрилган эди, лекин улар жасурлик билан Худога содик колишни танлади. Юнуснинг гапига кушиб Илхом, ”Зимистонда Исодан юз угирган Бутрус, куппи-кундузи кувгинлардан ва улимдан куркмай баланд овоз билан Исо Масих хакида гапирар эди” деди. Азизлар, ушбу кизикарли хикояни келаси сафар албатта давом эттирамиз. Бордию хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтининг кутубхона булимига ташриф буюринг. Барча фикр мулохазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Яна эфир оркали учрашгунча хайир, Раббимиз инояти ва севгиси сизга ёр булсин.