3:26

Муқаддас Руҳнинг иши

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Исо Масиҳ ҳали ўлмасидан олдин, шогирдларига Муқаддас Руҳни юборишни ваъда қилган эди. Исо Масиҳ бизнинг гуноҳларимиз ўрнига тўлов тўлаш учун ер юзига келган экан, одамлар Унинг қурбонлигини қабул қилиб, абадий ҳаётга ва жаннатга эришадиган бўлсалар, Муқаддас Руҳнинг қандай зарурати бор эди? Худо нима учун Уни ер юзига юборди? Муқаддас Каломда бу ҳақида нима дейилганига диққат қилинг, “Юқоридан қудрат келиб сизларни қамраб олмагунча сиз Қуддус шаҳрида қолинглар.” Худо Уни юборганининг биринчи сабаби шу. Ота Худо Муқаддас Руҳни Ўзи бизларни даъват қилган ишларни қила олишимиз учун юборди. Исо Масиҳ Ўз фаолиятини устига тушиб келган Худонинг Руҳига эргашишдан бошлаган. Ҳаворий Павлус ўз хизматини сувга чўмганидан кейин, устига тушиб келган Муқаддас Руҳнинг қудратига эргашишдан бошлаган.

Narrаtor 2 Исо Масиҳ Ўз ҳаворийларига шундай деган: “Сизлар Мен билан бирга эдингиз, мўъжизаларни кўрдингиз, қилган ишларимни кўрдингиз, сўзларимни эшитдингиз, ёвуз руҳларни қувиб чиқардингиз. Бироқ Мен даъват қилган ишга ҳали тайёр эмассизлар, чунки бу ғайритабиий хизмат бўлиб, сизлар ўз кучингиз билан уни бажара олмайсизлар. Бу хизмат ғайритабиий бўлгани учун сизларга ҳам ғайритабиий қудрат керак”. Бу ғайритабиий қудрат нима? У илоҳий куч-қудрат бўлиб, инсон ҳаётини енгиллаштириш учун ҳамда уларни солиҳ ва самарали ҳаёт кечиришлари учун берилган. Шунинг учун Исо Масиҳ уларга “Худонинг Руҳи келмагунча кутинглар” деган. Эсингизда бўлсин, У “Аммо

Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар.” деган.

Narrаtor 1 Муқаддас Руҳнинг келишининг энг асосий сабабларидан бири – Худо даъват этган ишларни қилишимиз учун бизни руҳий қуроллар билан таъминлашдир. Бу иш биз юқорида айтиб ўтган турли ишлардан бири бўлиши мумкин. Одамлар кўпинча Муқаддас Руҳ ҳақида ҳабарларни эшитишади ва уни бошқа нарсаларга йўналтириб юборишади. Бироқ мен сизларга айтаман… Агар У сиздан ҳаётингизда нимадир қилишингизни истамаганида ёки У сизнинг ҳаётингиз орқали нимадир қилиши учун Худонинг Руҳига муҳтож бўлмаганингизда У сизнинг ичингизда яшамас эди. Шунинг учун Исо Масиҳ Ўз шогирдларига “кутинглар” деган. Ғайритабиий иш қандай бажарилади? Ғайритабиий қудрат билан. Исо Масиҳ, ҳаворийлар ва бошқалар бунга мисол. Худо сиздан нимадир қилишингизни сўраганида сиз ҳеч қачон “Мен буни қилолмайман” дея олмайсиз. Негалигини биласизми?

Narrаtor 2 Худо сизга Муқаддас Руҳни берганида “Буни қила олмайман” деган баҳоналарни ҳаётингиздан ўчириб ташлаган. Авваламбор, У сизни лаёқатли қилмай туриб сиздан нимадир қилишингизни сўрайдими? Йўқ, сўрамайди. Ўзи сиз билан бирга бўлмаса, сиздан бирон нарса талаб қиладими? Йўқ, ҳеч қачон. Муқаддас Руҳга ишонишнинг калити – ўзимизни нолойиқ, деб ҳис қилишимиздир. Шунда энг аввало биз Унга муҳтожлигимизни англаб етамиз. Иккинчидан, Унга суянишимиз кераклигин англаймиз. Учинчидан, бу ишни бажаришда ҳам бошқа нарсаларда ҳам Унинг биз билан бирга бўлишига муҳтож эканимизни англаб етамиз. Муқаддас Руҳниинг кўмагисиз барча қийинчиликларни, азоб-уқубатларни, танқидларни енгиб, Худо буюрган ишларни муваффақиятли ва тўла-тўкис бажара оладиган биронта ҳам одам йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top