3:44

Илхомнинг сафарининг тугаши

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, утган сафарги хикояда Илхом билан Нарсехнинг жамоат чупони Юнуснинг уйидан кочиб кетганини курган эдик. Келинг, ундан кураси хикоянинг давомини тинглайлик. Илхом билан Нарсех Юнуснинг хотини овкат солиб бериб юборган халтадан охирги нонни чикарди. Кумкук утнинг устига утириб олиб, улар иккита куритилган баликни олиб йишни бошлади. Улар утирган тепаликнинг пасида эса, худди тирик гиламга ухшаб Галилей денгизининг тулкинлари шивирлаб турар эди.

Тулкинлар шивирлаб, бу икки мусофирни Раббимиз юртига келганликлари билан олкишлар эди. Тушлик сокинликда утди. Раббиларининг юртига келганликдаги хурсандчилиги ва хиссиётлар уларни жим килиб куйган эди. Уларнинг Раббиси хам анча йиллар олдин, худди шу ерда Унга эргашганларни, мужиза билан купайтирган овкат билан уларнинг корнини туйгизган эди. Илхом билан Нарсех, сув буйидан юриб жамоат биносига руппара келишди. Купгина имонликлар, жамоатнинг ташкарисида жойлашган дарахтларнинг соясида тинчгина ибодат килишар эди. Бу икки мусофиримиз худди сезгандек, оёк кийимларини ечиб муздек пол устидан юриб курбонгох томон боришди. Курбонгох олдига келиб улар тиз чукди. Илхом ибодатини бошлаб, ”Раббим, мени кандай килиб овкатлантириб келдинг, мен хеч нарсага мухтож булмадим. Бу ерда мен учун мархаматингни купайтирганинг каби, мени хам асбоб каби ишлатиб бошкаларга Нажотинг хакида гапиришга ижозат бер”. Ибодатни тугатиб, уларнинг диккат эътибори полга солинган суратга тушди.

Ташкарида уларни жамоат хизматчиси кутиб олди. Илхом, шунча вакт давомида Худо овкат билан таъминлагани учун шукуроналар айтгани бир ёкда турсин, у алохида Худога шеъриги Нарсех учун хам рахмат айтди. Чунки Илхом юнон тилини билмас эди. Нарсех эса, Рум Империясининг шаркида тугилиб усганлиги сабабли, юнон тилини жуда яхши билар эди, шу билан у Илхомнинг таржимони булди. “Джастин отахон бизга саломини айтди” деб Нарсех хизматчининг гапларини Илхомга таржима килди. “У хозир бизга мусофирлар яшайдиган хонани курсатади, бу ерда колишимиз сабабли улар бизга бепул овкат беришади. Лекин биз кунига олти соат ишлаб беришимиз керак. Колган вактни эса биз асосан ибодатда утказамиз. Хар куни беш махал Худонинг Каломи укилади, лекин факат юнон тилида. Бир соатни эса Раббимиз кечлигида утказамиз” деб Нарсех Илхомга хизматчининг гапларини таржима килди. Ха, хартигур улар етиб келишди. Азизлар, хикоянинг давомини биз кейинги сафар давом эттирамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулохазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Раббимиз тинчлиги ва севгиси сизга ёр булсин азизлар. Яна эфир оркали учрашгунча хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top