3:13

Мидиялик Доро

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Мактабда ёки олий ўқув юртида тарих дарсида ухламай ўтирган бўлсангиз, Доро деган исмни яхши биласиз. Тарихда, бир нечта Доролар ўтган. Улардан бири Мидиялик Доро. Муқаддас Каломда бу шоҳ ҳақида бир қанча маълумотлар берилган. Хўш, у қаерлик ва қандай одам бўлган экан? Буни билиш учун биз Муқадда Калом саҳифаларига назар ташлаймиз.

«Шоҳ Доро бутун шоҳлигидаги ерларни 120 вилоятга бўлиб, ҳар бир вилоят устидан ноиб тайинлашга қарор қилди.» (Дон 6:1). Милоддан олдинги 539 йилда Мидияликлар ва Форслар Бобилни босиб олишди. Муқаддас Каломни ўрганувчиларнинг фикрича, бу ҳукмдорнинг кимлиги аниқ эмас. Мидия ва Форсни бир шоҳлик қилиб бирлаштирган Форс шоҳи Кир милоддан олдинги 539 йилда Бобилни босиб олган.

Narrator 2 «Мидиялик Доро» Форс шоҳи Кирнинг Бобилдаги тахт номи бўлса керак. Муқаддас Каломда ёзилган бу «Мидиялик Доро» шоҳ Кир янги босиб олган Бобил ҳудудига тайинланган ҳокимнинг номи ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳоким ҳақида қадимги Бобил қўлёзмаларида ҳам айтиб ўтилган. Ундан ташқари Форсда кейинроқ яна бир Доро пайдо бўлган. Дониёр китобининг бир неча жойида айтиб ўтилган бу Доро шоҳи жуда ҳам яхши танилган, милоддан аввалги 522-486 йилларда ҳукмронлик қилган. Эрамиздан аввалги 522-486 йилларда ҳукмронлик қилган Форс шоҳи Дорони эрамиздан аввалги 539 йилда Бобилни босиб олган «Мидиялик Доро» билан адаштирмаслик керак. Айнан ўша дамда Яҳудо юртидан келган Дониёр пайғамбар анча кексайган ва пайғамбарлиги, ноёб ҳислати ва сидқидилдан меҳнат қилиши билан ном чиқарган эди.

Narrator 1 Айнан шунинг учун ҳам Мидиялик Доро Дониёр пайғамбарга ишониб унга амирлик мартабасини берди. Калом бу ҳақида шундай дейди: «Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, улардан бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди. Дониёр бошқа амиру ноибларга қараганда ўз ишини юксак маҳорат билан бажарар эди.» (Дон 6:2). Унинг бу хислати шоҳ Доронинг назарига тушган. Унинг ҳар бир ишини юксак маҳорат билан бажариши Дорога маъқул тушиб, у бутун салтанат бошқарувини Дониёрга топширишни режалаштириб қўйганди. У Дониёрни қанчалик яхши кўрмасин, сарой амири ва ноиблари қилдан қийиқ ахтариб Дониёрнинг бошқаруви ишларидан нуқсон топишга ҳаракат қиларди. Бир куни Доро бутун халқ бўйлаб бир фармонини эълон қилдирди. Унга кўра ҳар бир фуқаро 30 кун бошқа худоларга эмас фақат Дорога сажда қилиши керак эди.

Narrator 2 Аммо шоҳнинг назарига тушган Дониёр бундай қилмади. У «фармон имзоланганини била туриб уйига бориб, болахонасига чиқиб, ҳар доим қилганидай, кунига уч маҳал тиз чўкиб Худога илтижо қилди.» (Дон 6:10). Бундан хабар топган Доро ноилож уни шерлар уясига ташлашни буюрди. Аслида бундай фармон чиқаришни ва Дониёрни ўз Худосига сажда қилгани учун жазолашни истамаган Доро, фармонига ҳурматсизлик қилмаслик ва бошқа сарой амалдорлари олдида ҳурматини сақлаш учун Дониёрни жазолашга фармон берди. У шерлар уясига ташланган Дониёр у ердан омон чиқмаслигини биларди. Шунинг учун ҳам энг қадрли ва ҳалол меҳнат қиладиган амиридан ажраб қолаётганидан жуда афсусланди. Аммо воқеа у кутганидай бўлмади. Бу ҳақида билишни истасангиз, www.najot.com сайти у ҳақидаги маълумотларни беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top