3:48

Муқаддас яшаш учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни хам тилга оламиз. Азизлар, бугунги ибодатни муқаддас бўлишга бағишлайман. Лекин ибодат қилишдан аввал, Муқаддас Калом муқаддаслик ҳақида нима дейишини кўриб чиқсак. Азиз ҳаворий Бутруснинг биринчи мактубининг 1чи боб, 13чи оятдан ўқиб берсам.

“Шунинг учун фикр-зикрингиз ишда бўлсин, ҳушёр бўлинглар. Исо Масиҳ осмондан тушиб зоҳир бўлганда сизларга насиб бўлажак иноятга мутлақо умид боғланглар. Гапга кўнадиган болалар каби бўлинглар, илгариги ғафлат пайтида сизларни қамраган эҳтиросларга қайтманглар. Сизларни даъват этган Худо қандай муқаддас бўлса, сизлар ҳам бутун юриш-туришингизда шундай муқаддас бўлинглар.

Худо: «Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман», деб айтгани ёзилган.

Ҳар бир кишини юз-хотир қилмасдан, қилмишига яраша тақдирловчи Худога сизлар Отамиз деб мурожаат қилар экансиз, у ҳолда мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар. Биласизларки, ота-боболарингизнинг бемаъни турмуш тарзидан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига қутулмагансизлар. Сизлар бенуқсон ва беғубор қўзи қонига ўхшаган Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Масиҳ дунё бино бўлишидан бурун тайинланган бўлса ҳам, замоннинг охирида сизлар учун пайдо бўлди. Сизлар Масиҳ воситасида Худога ишонасизлар. Худо Масиҳни тирилтириб, улуғворликка эриштирди. Бу имонда қаттиқ туринглар, Худога тамоман умид боғланглар.

Азизлар, муқаддас ҳаёт нима эканини Муқаддас Калом кўрсатиб турибди. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан муқаддас ҳаёт кечиришга бағишлаймиз. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилсангиз бўлади. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, ҳеч ҳавотир олманг, чунки Раббимиз Исо Масиҳнинг илк шогирдлари ҳам қандай ибодат қилишни билишмаган. Отажон, бизнинг севикли Парвардигоримиз. Сен бизни муқаддас ҳаёт кечиришимиз кераклигини айтяпсан. Худойим, биз илгари ғафлатта гуноҳ жарида бўлган ҳаётимизда муқаддас ҳаёт кечиришнинг иложиси йўқ эди. Хозирда эса, Исо Масиҳнинг тўкилган муқаддас қони эвазига муқаддас хаёт кечиришнинг иложиси туғилди. Худойим, шайтон бизга дойим хужум қилади.

Лекин, Раббимиз Исо Масихнинг улуғворлиги иблиснинг ҳийлаларига қарши туришимизга ёрдам бермоқда. Биз ҳам, дойим Сенга умид боғлаб имонимизда қаттиқ туришни истаймиз. Қаерда бўлмайлик нималар қилмайлик, Раббимиз Исонинг муқаддас Қони иблисни мағлубиятга учратган ҳақиқати дойим юрагимизда бўлсин. Чунки Сенинг бизга бўлган иноятинг фақат Исо Масиҳ орқали келади, ва фақат Исо Масиҳга умид боғлаб, биз муқаддас ҳаёт кечира оламиз. Масиҳсиз бунинг иложиси йўқдир Худойим. Раббимиз Исо Масиҳни қалбимида сақлаб келишга ўзинг куч бергин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтининг ”ибодат эхтиёжлари” деб номланган бўлимга кириб хабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Айтмоқчи, исмларингиз эфирда айтилмайди. Бундан ҳавотир олманг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top