3:50

Масиҳий жамиятда қандай ҳатти-харакат қилиши керак?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, мана сиз имонга келдингиз. Яъни Раббимиз Исо Масиҳни ҳаётингизга таклиф этиб, унинг сиз учун қилган қурбонлигини тан олдингиз. Ва шу йўсин шайтоннинг шоҳлигидан олиниб Худонинг ойиласига кирдингиз. Худонинг фарзанди бўлиш нақадар ажойибдир! Лекин ҳаёт давом этади, шайтон хужумлари кўпайиб боради. Лекин шунга қарамасдан, Раббимиз Исо Масиҳ дойим биз билан бирга, У бизни ҳафа қилдириб қўймайди. Аввалам бор биз ўзгаришимиз керак. Янги ҳаётга кириб келдик, энди жамиятдаги ҳаёт тарзимиз бутунлай ўзгариши керак. Ҳаворий Бутруснинг биринчи мактубининг 2чи бобидаги 11чи оятдан бошлаб ўқиб берай.

Эй севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар. Мажусийлар орасида ҳатти-ҳаракатингиз бенуқсон бўлсин. Улар эзгу ишларингизни кўриб туриб, сизларни ёмонликда айблаб ғийбат қилсалар ҳам, маҳшар куни Худо олдида жавоб берадилар. Раббингиз ҳақи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунинглар; хоҳ олий ҳоким бўлган подшоҳга, хоҳ подшоҳ ўрнида ёмонлик қилганларни жазоловчи ва яхшилик қилганларни тақдирловчи ҳокимга бўйсунинглар. Чунки Худонинг иродаси шуки, яхшилик қилиш билан ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оғзига урасизлар. Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай бўлиб юринглар. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар. Худодан қўрқинглар. Подшоҳни эҳтиром қилинглар.

Азизлар, кўриб турганингиздек Калом ўзгаришимиз кераклигини айтмоқда. Айнан бизнинг жамиятимиздаги ўрнимизни, ҳатти ҳаракатларимизни бошқача, яъни дунёвий одамларникига ўҳамаслиги керак. Келинг, Парвардигоримизга ибодат қилиб, ўзгаришни сўраймиз. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз ҳеч ҳижолат бўлманг. Чунки, Раббимизнинг илк шогирдлари ҳам қандай ибодат қилишни билишмаган. Истасангиз, кетимдан қайтаринг. Отажон, берган ҳаётинг ва севгинг учун рахмат. Худойи, Сен бизга кўп иноят кўрсатдинг. Бизга нажот бериш учун ҳазрати Исо Масиҳ хочга миҳланиб муқаддас қонини тўкиб бизга озодликни берди. Худойим, биз Сенинг ойиланга қабул қилиндик. Энди биз Сенинг фарзандларинга ойид ҳаёт кечиришимиз керак.

Худойим, хатти-харакатларимизни бенуқсон қилгин. Жамиятдаги одамлар эзгу ишларимизни кўришсин. Раббимиз ҳақи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунайлик. Озод одамлардек яшайлик, лекин озодлик ниқоби остида ёмонлик қилишдан Ўзинг асрагин. Худойим, бизга ҳаммани хурмат қилишни ўргатгин. Хар бир имонли биродаримизни севайлик. Худойим, булар Сенинг ироданг. Демак, буларни Сендан сўраш ўринлидир. Отажон, хар биримизни Ўзинг мархаматлагин. Муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Исмларингиз ўзгартирилади, бундан ҳавотир олманг. Омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top