3:54

Масиҳдан кўп нарсани ўрганишимиз керак

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, сиз имонга келдингиз. Агар шундай бўлса, мен сизни чин юракдан муборакбод этаман. Чунки Масиҳ билан ҳаёт нақадар ажойиблигини шаҳсан ўзим яхши биламан. Мен ҳам илгари имонсиз эдим, эндиликда Масиҳ ҳаётимнинг энг юқори жойидан ўрин олган. Ўзим учун очган ҳақиқат шундан иборатки, ҳар бир масиҳий ҳаётда Исо Масиҳга ўхшашга ҳаракат қилиши керак. Бу ҳақда мен эмас, Калом айтмоқда. Ҳаворий Бутруснинг биринчи мактубидаги 2чи бобнинг 18чи оятидан бошлаб ўқиб берай. Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. 

Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам-ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради. Агар қилган гуноҳингиз учун таёқ ейишга чидасангиз, бу сизга қандай шараф келтиради? Аммо яхшилик қилиб, азобга чидасангиз, Худо бундан рози бўлади. Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда У ҳақда ёзилганидек: «У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, Оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган». Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди. Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар. Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар.

Азизлар, бугунги ибодатни айнан шу мавзуга бағишлашни мақсад қилган эдим. Чунки Масиҳдан ибрат олиш биз масиҳийлар учун фодали ишдир. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хижолат бўлманг, бемалол кетимдан қайтаринг. Отажон, фарзандларингни ибодат учун йиғганинг нақадар ажойиб. Исо Масиҳнинг тўкилган қони ва Унинг ўликлардан тирилиши туфайли, Сен билан бемалол суҳбат қуриб, худди ердаги отамиз билан гаплашгандек сухбатлаша оламиз. Худойим, биз Сенинг ойиланг аъзосига айландик. Биз энди шунга яраша ҳаёт кечиришимиз керак. Отажон, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилайлик. Аҳир Сен бизни шунга даъват қилгансан. Биз ҳам Раббимиз Исо Масиҳдан ибрат олиб, Унга ўҳшаб ҳаёт кечиришимизга ёрдам бергин. Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Худойим ҳар қандай вазиятда Исога ўҳшаб иш тутишимизга кўмаклашгин. Барча қиладиган ишларимиз, Сенинг иноятингдан далолат берсин. Муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун сизга рахмат айтаман. Бордию, сизда ҳам ибодат эҳтиёжлари бўлса dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг, ёки www.najot.com сайтининг ”ибодат эҳтиёжлари” бўлимига кириб ҳабар қолдиринг. Исмларингиз ўзгартирилади, бундан ҳеч ҳавотир олманг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top