3:16

Шогирд ва ибодат 2

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирднинг илк қадамлари Инжилдан бошланиши керак. Кўпгина масиҳийлар руҳий депрессияда бўлиб, елканларни тушириб, ўзларини тўлқинларнинг эркига топшириб қўйишади. Умидсизлик ҳолатига тушуб қолиб – улар Инжилни ўрганишга киришиб, елканларини кўтаришлари лозим. Ана шундай қутилиш ҳаракатида улар Новдадан узилиб қолишади. Энг авалло ва тўғрисига тўлақонли ҳаёт масиҳий Худованд Каломига қандай муносабатда эканлигига қарайди. Бу ерда у Масиҳ билан алоқада бўлиш ва бу дунёдаги ҳаёт ҳақидаги саволларга жавоблар топади.

Масиҳий, Каломни жиддий ўрганмаса у заифдир. Павлус Коринфликларга йўллаган иккинчи мактубида (12:10) заифликниинг бу турини кўкларга кўтарган эмас: у “…Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан” деган эди. Заифликнинг бундай тури Масиҳ топшириқларига менсимаслик билан қараш натижасида келиб чиқади. Ҳозирги жамоатнинг ҳосил келтирмайдиган маҳсулоти — бу масиҳийларни Худованд Каломига бўлган нотўғри муносабатлари натижасидир. Ҳа, кўп инжилий масиҳийлар жамоатга боришади ва Калом эшитишади. Лекин шу билан ҳамма нарса тугайди. Уларни қошиқ билан едириш учун энага керак. Шогирдлар эса ўзлари ейишади, улар озиқани қаердан олишни ва у билан нима қилишни билади. Кўпинча масиҳийлар ўзлари ея олмаган ҳолат ҳеч кимни ҳаялжонлантирмайди шекилли. Ҳеч ким фақат Каломни эшитишдан ва Инжилни ўқишни ўзидан, мустақил ҳаракатлана оладиган шогирд бўла олмайди, чунки Калом эшитишни ва Инжил ўқишни қуруқ ўзи ўрганишга, ҳужум қилишга ва ҳимояланишга ёрдам бермайди. Бу биринчи қадамдан ҳеч қочиб бўлмайди, чунки хазрати Исо: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар” деб айтган.

Ибодат масаласига келсакчи? Масиҳнинг сўзлари “…истаганингизни сўранглар, эришасизлар” (Юҳ. 15:7) амалий ибодатга тегишлидир. Масиҳ билан алоқада бўлиб турган ва Унинг Каломини тушунувчи шогирд нимада ва қандай қилиб Худовандга ибодатини келтириш кераклигини билади. У нима ҳақда сўрашни ва сўраганини қандай олиш кераклигини билади. У нима ҳақда сўраш керак эмаслигини ҳам билади. Бу оят шогирдларга тўла ҳаракат эркини бермайди. Уни кўпгина бошқа ибодат ҳақида мулоҳазалар билан тенглаштириб қабул қилиш керак. Ибодатга жавоб шартларининг орасида топшириқларни бажариши бўйруғи ҳақида айтилади (1 Юҳ. 3:22) ва Худонинг иродаси бўйича сўраш (1 Юҳ. 5:14-15). Шогирд Худовандга қандай қилиб ва нима ҳақида ибодат қилиш кераклигидан хабардор бўлиши керак. Унинг ибодати кучли бўлиши керак, чунки бу ибодат унинг хизмати билан боғлиқ. Худованд билан муносабат У билан алоқада бўлиш учун асосга айланади. Худо билан бўлган муносабат — бу шогирднинг ҳаёт негизидир. Худо Муқаддас Китоб орқали мурожаат қилади. У бизга ибодат орқали жавоб беради. Худони билиб олиш қандайдир бир аниқ маънода яқин инсонимизни билиб олишга ўхшайди. Бу Худо билан мулоқот, У билан биргаликда бир ҳаёт, хаёл ва дунёқарашлар билан алмашишдир. Худога мурожаат қилиш ҳам Уни эшитишдек муҳимдир. Шогирд олдин Уни эшитиб, Худо билан мулоқотда бўлишни ўрганади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top