3:46

Ҳаворий Павлуснинг Титусга йўллаган мактуби

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда Галилеядаги жамоатни Илхом тарк этиш арафасида, Нарсех ва Джастиннинг суҳбатлари ўртасида ҳикояни якунлаган эдик. Келинг, ушбу қизиқарли саргузашт ҳикоянинг давомини тинглаймиз.

Джастин, Нарсехнинг гапига қўшилиб, ”Биз ҳам, келганингдан хурсандмиз. Луқий сенга айтган таълимот ҳақида одамлар асрлар мобайнида тортишиб келмоқда. Хазрати Исо Масиҳнинг ердаги ҳизматидан сўнг, кўп нарсалар ўзгарди. Худонинг одамлари барқарорлик йўлида кўп ишлар қилишга урунишган. Ҳаворий Павлус ҳам, Коринфдаги масиҳийларга йўллаган мактубида, уларни ҳар ҳил гуруҳларга бўлиниб кетгани учун, уларга танбеҳ берган эди. Улардаги гуруҳлар, алоҳида одамларга эргашишган. Лекин Ҳаворий Павлус, дунё одамларига эмас, аксинча, ҳамма имонликлар фақат ягона Исо Масиҳга эргашишлари кераклигини айтиб ўтган,” деб айтди. Илҳом, Джастиннинг гапини бўлиб, ”Айтмоқчи Джастин, бу ҳақда мен ҳам билишни истайман. Жамоат раҳбари бўлишда энг асосий бўлган нарсалар нимадан иборат? Ундан ташқари мени асосий бўлмаган нарсалар ҳам қизиқтиради” деб Джастиндан сўради.

Джастин, ўз ўрнида, ”Хўш, чўпон ишининг асослари нимадан иборат? Бу жуда муҳим савол. Буни билиш Нарсехга ҳам фойдали бўлади. Буни билиш учун, Муқаддас Каломга назар ташлашимиз керак. Ҳаворий Павлуснинг дўсти Титусга йўллаган мактуби ёдингиздами?”. Ҳа, эсимда. Аҳир бу мактуб худди Тимўтийга йўлланган мактубга ўҳшайди, шундайми?, деб сўради Илхом. Джастин унга жавобан, “Ҳа, сен ҳақсан. Ҳаворий Павлус Титусга мактуб йўллаб, Крит оролидаги ёш жамоат чўпонлари қандай бўлиши кераклиги ҳақида ёзган эди.” “Демак, бу мактублар, Рим Папаси ҳақида ёки Форс мамлакатининг папаси ҳақида маълумот берадими?” деб сўраб қолди Нарсех. Джастин, унинг саволига, “ Йўқ, менинг дўстим, ундай эмас. Янги Аҳд уларнинг вазифалари ҳақида унчалик гапирмайди, у ерда фақат жамоат чўпонларининг феъл атворлари қандай бўлиш кераклиги ҳақида гапиради”, деб жавоб берди. “Унда бу оятларни йўл йўриқ сифатида ишлатсак бўлади, шундайми? Эргашишимиз керак бўлган одамларнинг феъл-атворини қандай бўлиши кераклигини билиш муҳимдир”, деб Илхом қўшиб қўди. Нарсех ҳам, ўз ўрнида, ”Мен энди тушуняпман. Хўш, Титусга мактубда нималар ҳақида ёзилган?” деган саволни берди. Джастин Каломни очиб, керакли жойни излаб, ”Мана, керакли оятларни топдим”, деди. Азизлар, афсус, шу ерда хикояни тўхтатишга мажбурмиз. Азизлар, бордию хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига кириб кўчириб олинг. Барча фикр мулоҳазаларингизни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Худо йўлидаги юрак мусофирчилигингизни Раббимиз марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top