3:40

Калом ҳақиқатлари дойим ёдимизда бўлиши керак

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, мусофирларимиз хар бирига Худо тайин қилган ҳизматга бориш учун, бир бирлари билан ҳайирлашишган эди. Хайирлашиш мобайнида, улар яна баъзи мавзулар ҳақида фикр юритишган эди. Келинг, хикоянинг давомини тингланг.

Кеча куни, Бутруснинг биринчи мактубини ўрганаётган эдим. У ерда, “Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар(1Бутрус 3)” деб ёзилган” деди Илхом.

Нарсех, Илхомга жавобан, ”Ҳавотир олма, бу сенинг қўлингдан келади” деб қўйди. “Билмайман, мен хали ҳам Джастин билан бўлган суҳбатимизни эслайман. Жамиятимизда у дойим илоҳийлик мавзуларига ойид тортишув вазиятларига дуч келган. У шунга ўхшаш тўқнашувларга келганида, дойим Каломдаги оятларни эслаб хужумларга қаршилик кўрсатар эди” деди Илхом. Нарсех унга жавобан, ”Ҳа, ёдимда. У дойим Худонинг Каломидаги ҳақиқатлар билан жавоб берар эди” деди.

“Мен ҳам, худди шундай тарзда Худонинг ҳақиқатлари билан жавоб беришни истайман. Мен ҳам Каломни Джастин билганидек билишни хохлайман” деди Илхом. “Хўш, Нисибис шахридаги мактабга ўқишга кирасанми? У ерда дўстинг ҳам ўқийди. Хизматга жўнашдан олдин у ерда уч йил ўқишинг керак деб ўйлайсанми?” деб сўради Нарсех. ”Билмайман, бу ҳақда ҳали ўйламадим. Менимча йўқ, бу менинг йўлим эмас. Калом оятларини иложи борича эслаб қолишга ҳаракат қиламан. Хитой мамлакатига қиладиган мусофирчилик сафаримда Худонинг Каломи ёнимда бўлади деган умиддаман” деди Илхом. Нарсех бунга қўшиб, ”Андрей, дойим, юрагимиздаги Худонинг яширин сўзлари ҳақида гапирар эди. Сахро Оталари, нафақат Каломни ёдда сақлашади, баълки, улар устида фикр юритишади” деди. “Ха, гапинг тўғри укажоним. Кўпчликка ёки камчиликка дуч келишимиздан қатъий назар, Худонинг Каломи йўлларимизни ёриатди” деб жавоб берди Илхом.

Азизлар, ўрганганимиз устидан фикр юритиш учун баъзи саволларга жавоб излашингизни сўраган бўлар эди. Саволлар қуйидагича: Илхомнинг Хитойг бўладиган сафарига нима сабабчи бўлди? Нима учун Нарсех Илхом билан бирга Хитойга бориш истагида эди? Бунинг сабаби тўғри эканига қўшиласизми? Илхомнинг Хиротга қайтишига нима сабабчи бўлди? Нима учун Нарсех айнан Илхом билан Хитойга эмас, аксинча Андрей билан бирга сахрога бориши яхши эди? Худонинг иродаси ҳақида нималарни ўргандингиз? Азизлар, жавобларни эса dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилик йўлингиз серҳосил бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top