MP3

Ассалому алайкум. Кечирим сўраш ҳам кечиришдан қийин иш. Кечирим бериши керак бўлган одам, дилидаги ҳафачиликлари туфайли кечиришни истамаганидек, кечирим сўраши керак бўлган одам ҳам ғурурига путур етказгиси келмайди. Баъзида, кечирим сўраш чоғида киши ўзининг ғазаблангани ва танқидини моҳирлик билан айтиб олиши мумкин. Бироқ бу усулнинг ўзига яраша хавфли томони бор. Қонун-қоидадан четлашиш керак, лекин очиқчасига гаплашиш даражаси ҳам ҳолатга боғлиқ бўлиши лозим.

Оғир, нохуш фикрларни сиртингизга чиқармаганингиз маъқул. Масалан, ўғрилик жиноятида айбсиз одамлар ҳам шубҳа остига тушиб қоладилар. Адолат тантана қилиши учун бундай пайтда очиқчасига гапириш фойда беради.

Зинокорлик иши эса – жуда мураккаб ҳолат. Бу икки киши орасидаги алоҳида шахсий иш.

Дон ва Эльза ҳар доим бир-бирларига ишонишарди. У ўша куни Венада, тунда бир аёл билан бўлганидан жуда афсусланди. Ëлғизлик уни шунга ундади. Дон ўшанда қилган ишини тан олиб Эльзага гапириб бериб, ундан кечирим ва тасалли олишни истарди.

Бироқ, Эльза буни эшитса, тамом бўлишидан ва ортиқ унга ишонмай қўйишидан қўрқарди. Ундан ташқари эрим, касаллик орттириб олмадимикан, деб ҳавотирланарди ҳам. Агар касаллик ҳақидаги қўрқув бўлмаганида, бу жиноят ҳақида умуман эсламаса ҳам бўларди. Тан олишга қарор қилишдан олдин, айбдорлик юкидан ҳалос бўлишдан енгилликни ва ўз яқинларингизга етказишингиз мумкин бўлган, оғриқ ва азобларни торозига солиб кўришингиз керак. Киши ўзининг омадсизлиги ва хатоларини ҳар доим Худонинг олдида тан олиши мумкин.

Тавба қилишни ибодат қилишдан бошлаш яхшироқ. Таҳқирланган мағрурликни бир четга йиғиштириб қўйиб,

«…раҳмон ва меҳрибон

Жуда узоқ сабрли ва иноятли

Айбларимизга қараб бизга муомала қилмайдиган

Гуноҳларимизга яраша бизга жавоб бермайдиган»

Худонинг олдига келишимиз мумкин. Худо билан ярашиб олгач, Унинг сизга ёрдам беришига ишонинг. У сизга бошқалар билан ярашиб олишингизда энг доно усулни топишингизга ёрдам беради. Айбдор томон «Кечир» дейишни истамаса-чи? Бир томонлама кечирим бўлиши мумкинми?

Икки томонлама кечирим бўлмасдан, муносабатни тиклашнинг иложи йўқ. Ярашишнинг имкони йўқлигига амин бўлган ҳолда, аразда бўлиб ҳам у кишини севишда давом этишимиз мумкин. Худо ҳам шундай қилади. «Душманларингизни севинглар, сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради».(Мат 6:44-45) Аразда бўлиб туриб ҳам сизни ҳафа қилган одамни севишда давом этиш, имконсиздек туюлади, бироқ Худонинг мадади билан шундай қила оламиз. Кечирим беришни қандай бошлаймиз? Бу ҳақида кейинги суҳбатларимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top