3:25

Патмос оролида хаёт

MP3

Бу воқеа асримизнинг 95 йилларида Рим Империяси ҳукмронлиги даврида содир бўлди. Ҳаворийларнинг энг охиргиси бўлган қария Юҳаннони қатл қилиш учун оломон олдига майдонга олиб келишди. Ҳали Исо Масиҳ осмонга кўтарилмасидан олдиноқ шогирдлар орасида «Бу шогирд ўлмайди», — деган гаплар юрарди. Бу гаплар римликлар қулоғига ҳам етиб борганди. Император Исо Масиҳнинг севимли ва «ўлмас шогирд»ининг ўлишини ўз кўзи билан кўриш учун келганди. Императорнинг буйруғига биноан, уни қайнаётган ёғ тўла қозонга ташлаб ўлдиришмоқчи. Аскарлар қозон тагига ўт қалар эканлар, Юҳанно ўтган ҳаётини, бир неча марталаб қамоққа ташлангани, Исо Масиҳ номи учун калтаклангани ва таъқибга учрагани ҳақида эслади. Ҳар сафар Исо Масиҳ уларни ўлим чангалидан қутқариб қолганди. Бу сафар-чи, Исо Масиҳ бу сафар ҳам уни қутқариб қолармикан?

Оломон унинг қозонга ташланишини сабрсизлик билан кутиб турарди. Мана, уни боғлаб қайнаётган ёғ ичига ташлашмоқда. Юҳанно кўзларини юмиб, қимир этмай, Худога ибодат қиларди. Уни қозон ичига ташлашди. Бир неча дақиқа ўтди. У ҳамон ибодат қиларди. Оломон бирданига жим қолди. Кейин эса ҳар томондан овозлар кела бошлади. «Ҳаворий тирик!» «Унга ҳеч нарса қилмаяпти!» «Бу мўъжиза!» «Ҳаворийнинг Худоси уни ҳимоя қилди! Исо Масиҳ Ўз шогирдини ҳимоя қилди!»

Император ҳаворий Юҳаннога еб қўйгудек бўлиб тикилди. Мантиққа тўғри келмаса ҳам, ҳаворий қайнаётган ёғ ичида ибодат қиларди. Императорнинг режаси чиппакка чиқди.

Оломон орасида Исо Масиҳ ҳақидаги эътиқодни бутунлай йўқотмоқчи эди. Унинг акси бўлди. У бош жаллодга олайиб қараб: «Бу одамни йўқ қилишнинг бошқа бир йўли йўқми?» — дея бақирди.

Бош жаллод жавоб бериб улгурмасидан оломоннинг янги бир ҳайқириғи унинг диққатини тортди. Юҳанно энди баланд овоз билан уни ўлимдан қутқарган Худони улуғлаб ибодат қиларди. Император тезгина қарор қилиб, Юҳаннони халқнинг кўзидан йўқотишни талаб қилди. Императорнинг режаси барбод бўлгач, уни ўлдиришдан воз кечиб, унинг ўрнига Юҳаннони Патмос оролига сургун қилди. У икки йил тоғу-тошларда яшади. Аммо Худо у ерда ҳам Юҳанно билан бирга эди. Худо унга гўзал ва илоҳий манзараларни кўрсатди. Патмос оролида яшар экан ваҳий кўрди. Юҳаннонинг Ваҳий китоби ўша ерда, Патмос оролида ёзилди. Император Домитиан 99 йилда вафот этди. Рим сенати ҳаворий Юҳаннони озодликка чиқарди. Юҳанно Эфесга қайтиб, яна бир марта Эфес жамоатига бошчилик қилди.

Эфесда унга заҳар ичиришди. Бироқ бу ҳам унга таъсир қилмади. Худди Исо Масиҳ айтганидай бўлди: «Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирон нарса ичсалар ҳам уларга зарар етмайди» (Марк 16:18). Эфесда эканлигида у Осиёдаги жамоатларни бошқарди ва уларга Марк, Матто ва Лука китобларини ўқиб бериб, бу китобларнинг ҳақиқат эканлиги ҳақида гувоҳлик берди. Кейин эса Юҳанно хушхабарини ёзди. Юҳанно бошқа ҳаворийлардан 30 йилдан ортиқроқ умр кўриб, қариликда 101 ёшида тинчгина оламдан кўз юмди. «Бурларни сизларга Менда ҳотиржам бўлишингиз учун айтдим. Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар Мен дунёни енгдим» (Юҳ 16:33) Азиз тингловчи www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз орқали кўп нарсадан воқиф бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top