MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Бу воқеа 1982 йилда Ветнамда содир бўлган эди. Ўшанда Хитой, Ветнам ва бошқа давлатлар Коммунизм таъсири остида бўлиб, давлатни Коммунистлар билан Хитой сиёсатчилари бошқарар эди. Бир куни Пастор Лап Манинг олдига қуролланган ва коммунист кийимидаги кишлар келиб, жамоатидаги ҳар бир одам ҳақида тўлиқ маълумот бериб туриш ҳақидаги келишувга имзо чекишни буюришди. Лап Ма бундан бош тортди: «Мен ўз жамоадошларимни, биродарларимни сотмайман». Коммунистлар агар пасторларни қўлга олсак, ўзимизга ишлашга кўндира олсак, ҳар ойда жамоа аъзолари нима иш қилаётгани, қайси бирлари кучли имонлию, қайсилари янги эканини билиб турамиз, деган фикрда шу ишни бошлашган эди.

Narrator 2: Уларнинг тазйиқларидан қўрқиб, бу ишга бош қўшган пасторлар ҳам бўлди. Коммунистлар алдашга ва тазйиқ ўтказишга жуда уста эдилар. Баъзида ўз ишларини пасторларга шунчаки қоғозбозлик, шундай буйруқ чиққан шунга амал қилишимиз керак. Китобингизда ҳам ҳукуматга бўйсуниш кераклиги ҳақида ёзилган-ку, дея алдашарди. Бунга ишонган, уларнинг асл мақсадини билмаган пасторлар осонгина уларнинг тўрига илиниб қоларди. Бунга имзо чекиб, улар билан ҳамкорликда ишлаган пасторларнинг жамоадошлари тез орада бирин-кетин қамоққа тушар ва турли тазйиқлар, азоблар остида қоларди. Аммо Лап Ма жамоадошларига ҳиёнат қилишдан бош тортди. Унинг итоатсизлигидан ғазабланган ҳукумат уни ҳибсга олишни буюрди.

Narrator 1: Агар Лап Ма уларга ҳамкорлик қилса, улар учун энг яхши ўлжа бўларди. Чунки Лап Ма ўша воҳадаги энг катта пастор саналиб унинг қўл остида бошқа вилоятлар ва қишлоқларда ҳам жамоатлар бўлиб, жамоат пасторлари унга бўйсунишар эди. Лап Ма орқали улар жуда кўп пасторларни бўйсундириб, жамоатлар ҳақидаги барча маълумотни билиб олишмоқчи эдилар. Аммо улар ўйлаганидай бўлиб чиқмади. Шунинг учун ҳам Лап Мани оиласи билан сургун қилишди. Уни ҳеч ким яшамайдиган, Меконг Делтасига сургун қилишди. У ердан ҳеч қаерга чиқиши мумкин эмас эди. Лам Ма оиласи билан 12 йилдан ошиқроқ вақт ўша ерда ёлғиз ҳаёт кечиришди. Лап Манинг бошига тушганларини эшитган Масиҳийлар унга ва ҳукуматга унинг иши бўйича норозилик хатлари ёза бошлашди.

Narrator 2: Бу воқеадан бутун дунёдаги масиҳийлар ҳам хабар топиб, жуда кўпчилиги Лап Мага хат ёзишди. Бу иш ҳалқаро эътиборга тушганини ҳисобга олиб, ҳукумат яшаётган жойидан ташқарига чиқишга ва одамлар билан учрашишга рухсат берди. Пастор Лап Ма ва унинг оиласи 12 йил давомида 3000дан ортиқ хат олди. Мактубларнинг ҳар бирида, ёзган одам улар учун ибодат қилаётгани, уларни ўйлаётгани ҳақида ёзилган эди. Кейинчалик, одамлар билан кўришишга рухсат этилган Лап Ма бу ҳақида шундай эслайди: «Инсонлардан узилиб, чўлу-биёбонда ёлғиз яшаш қийин бўлиб қолган дамда яқин атрофдан келаётган мактублар бизга далда берарди. Айнан мана шу хатлар орқали биз имонда собит тура олдик ва Худога қарашдан чарчамадик. Шу хатларнинг ўзиёқ, Худованд биз ҳақимизда қанчалик қайғуришини кўрсатди. »

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top