3:19

Энг яхши устоз

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Сиздан бир нарсани сўрамоқчиман: қай бири осонроқ шогирд бўлишми ёки устоз бўлишми? Шогирд бўлиш, тўғрими?! Атрофимизда кўпчилик ёшлар ҳунар ўрганиш учун турли хил усталарга шогирд тушадилар. Кимдир сартарошга, кимдир қурувчига, кимдир ошпазга ва ҳокозо… Сизнинг ҳам шогирдларингиз бордир, ёки бўлмаса имонда улғайиб шогирд орттиришни истарсиз. Яхши устоз бўлиш учун энг аввало яхши устоздан таълим олиш керак. Келинг, устозлик қандай бўлишини ва шогирдларга қандай муносабатда бўлишни ўрганиш учун энг яхши Устознинг ишларига нигоҳ ташлаймиз.

Муқаддас Калом Раббимиз Исо Масиҳнинг ўн икки ҳаворийни танлаганини ёзади. Улар Исо Масиҳ билан бирга юриб нима қилдилар?

Нарратор 2 Шогирдлар Исо Масиҳнинг қилаётган ишлари, мўъжизалари ва бераётган таълимотини кузатдилар. Кеча-ю кундуз Устоз билан бирга бўлдилар. Унинг қандай овқатни яхши кўриши, қандай ухлаши, нимани ёқтиришигача яхши билганлар. Аслида «Ҳаворийлар» сўзи «юбориладиган» деган маънони англатади. Устоз ўн иккита шогирдини ҳаворий қилиб танлаб, уларни қаерга юбормоқчи эди? Буни шогирдлар ҳали тушунмасди. У шогирдларига айтган сўзларининг, маталларнинг маъносини тушунтириб берарди. Шогирдларини тушунмасдан қолишларини истамасди. Ундан ташқари яна бир иш қилди. Келинг, бунинг нималигини Каломдан ўқиб билиб оламиз: «Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, уларга бутун жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соғайтириш қудратини берди.» (Лука 9:1-2) Устоз ҳали тириклигидаёқ уларга жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соғайтириш қудратини берди.

Нарратор 1 Уларни шаҳарларга иккита-иккитадан юбориб, Худо шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни айтишни тайинлади. Уларни биринчи марта ёлғиз юбораётган эди. Шогирдлар ўшанда ўзларини қандай ҳис қилганикин?! Қудрат ва ҳокимликни олганда-чи?! Афсуски бу ҳақида ёзилмаган. Биринчи хизматдан қайтган шогирдлар хурсандлигидан ўзларини қўйгани жой топишолмасди. Худо улар орқали ишлагани, уларни узоқ қишлоқларда ҳам ёлғиз қўймаганидан ҳайратда эдилар. Буюк Устоз шу билан шогирдларига таълим беришни тўхтатгани йўқ. У ҳаворийларга сабоқ беришда давом этди. Ҳали осмонга олинмасидан олдин, шогирдларига Устозсиз қандай ҳаёт кечириш кераклигини ўргатди. Уларни келажакда Устозсиз хизмат қилишларини, қаерга борса ҳам Худо албатта улар билан бирга бўлишини англашларига ёрдам берди.

Нарратор 2 Менимча ўшанда, шогирдлар бир кун келиб Устозларисиз ҳаракат қилишларига тўғри келишини билмаган бўлса керак. Шогирдлар биринчи тажрибалари муваффақиятли ўтганларидан хурсанд эди. Бундай ҳолатда биз бўлсак нима қилган бўлардик? Жинлар бизга бўйсунаётганидан, касалларни шифолай олаётганимиздан руҳланиб, Исо Масиҳни қолдириб, бутунлай мана шу ишга шўнғиб кетган бўлардик балки. Бугунги кунда кўпчилик имонлилар мана шундай қилишмоқда. Худо У биз учун тайинлаган ишга эмас, Худонинг Ўзига шўнғиб кетишимизни, доимо ишимизни ҳам ўзимизни ҳам Унга беришимизни истайди. Шогирдлар шундай хатога йўл қўйишдими? Йўқ. Улар қайтиб келгач, руҳланиб, яна Устозларидан ўрганишда давом этишди. Қадрли тингловчилар яхши устоз бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top