3:19

Оилавий дарс

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Оила бу жуда мураккаб масала. Унинг бир томонига эътибор қаратсанг бошқа томони қолиб кетади. Бу борада айниқса эркакларга жуда қийин. Улар ҳам пул топиб оилани таъминлаши, ҳам аёлларининг кўнглини топиши, ҳам оталик маъсулиятини унутмаслиги керак. Ахир эркаклар бир вақтнинг ўзида шунча нарсани эплай оладиган қилиб яратилмаганлар-да. Шундай бўлса ҳам Худо улардан зиммасидаги мажбуриятларга бир хилда қараб, ҳаммасига улгуришини истайди. Бола тарбияси онанинг зиммасида деймиз, бироқ ота уларнинг ўсишларида энг катта рол ўйнайди. Кўпинча оналар болаларнинг жанжалларидан зерикиб, отасига: «Сиз ҳам уларни койиб қўйинг. Мен уларни нима қилишни билмаяпман» — дейди. Шундай пайтда қандай йўл тутган маъқул.

Нарратор 2 Ота бақириб чақириши шарт эмас. Шунчаки Муқаддас Каломдан бир сабоқ бериб, кўп жанжалларнинг олдини олиши мумкин. Демак ота-оналарга ёрдам бериши мумкин бўлган оилавий дарсимизни бошладик.

«Бир подшоҳ…ҳисоблашишни бошлаганда, ундан ўн минг олтин ёмби қарздор бўлган бир бандани унинг қошига келтирибдилар. Лекин қарз тўлашга ҳеч нарсаси бўлмагани учун, подшоҳ унга ўзини, хотинини, болаларини ва бутун мол-мулкини сотиб, қарзини тўлашни буюрибди. Банда эса ерга йиқилиб, подшоҳга таъзиб қилиб: — Подшоҳим, сабр қилинг, мен сизга ҳаммасини тўлайман, — дебди. Бу бандасига раҳми келиб, подшоҳ уни қўйиб юборибди ва қарзини кечиб юборибди. У банда эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган бир шеригини учратиб, уни ушлаб олибди-да: — Мендан олган қарзингни қайтар! – деб бўға бошлабди.

Нарратор 1 Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб: — Сабр қил, мен сенга ҳаммасини тўлайман, — деб ёлворибди. Бироқ у бунга кўнмабди, бориб қарзини тўламагунча шеригини зиндонга қаматиб қўйибди. Унинг шериклари бу воқеани кўриб, жуда ҳафа бўлишибди ва бориб подшоҳга ҳамма бўлиб ўтганни хабар қилишибди. Шунда подшоҳ бандасини олдига чақириб: — Эй ёвуз банда! – дебди. – Менга ёлворганинг учун, мен сенинг барча қарзингдан кечдим. Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди? Ғазабланган подшоҳ ҳамма қарзини тўламагунча бандасини азоб берувчиларнинг қўлига топширибди.» Бу ҳикояни айтиб беришингиз ёки Каломдан ўқиб беришингиз ҳам мумкин. Муҳими бу матал бир-бирини кечириш ҳақида эканини фарзандларингизга яхшилаб тушунтиринг.

Нарратор 2 Агар ака-укасини кечирмаса, ичида кек сақласа, унинг гуноҳи ҳам кечирилмайди. Исо Масиҳ шундай дейди: «Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга худди шу йўлни тутади» (Матто 19:35). Ким хато қилганида кечирилишни истайди? Ҳаммамиз. Ҳаммамиз ҳам қилган гуноҳларимиз, хатоларимизни кечиришларини, бизни тушунишларини истаймиз. Шундай экан, бизга нисбатан ёмонлик қилганларни ҳам кечириш бизнинг ишимиз. Уларни кечирсак, биз ҳам кечириламиз. Агар кечиришни истамасак-чи? Унда самовий Отамизнинг бизни азоб берувчиларнинг қўлига топширишдан бошқа иложи қолмайди. Бу фарзандларингизга ўргатишингиз мумкин бўлган бир парча эди. Ўйлаймизки, сиз уларга кечирим бериш сабоғини бера оласиз. Бирор маълумот керак бўлса бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top