3:32

Отанинг марҳамати

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Исҳоқнинг ўғиллари Ëқуб билан Эсов ҳақидаги ҳикоя ёдингиздами? Бу ҳикояни ўқир экансиз, бир оиланинг ҳаёти, уларнинг тақдири қилган ишлари натижасида тубдан ўзгариб кетгани, шунга қарамай Худонинг марҳамати ва садоқати кўз олдингизда намоён бўлади. Худо Ривқога ҳали фарзандлари туғилмасидан олдиноқ шундай деган эди: «Сенинг қорнингда иккита халқ бор. Ичингдан иккита эл айрилиб чиқажак. Бир халқ иккинчисидан зўр чиқиб, каттаси кичигига қул бўлажак!» (Иб 25:23). Бу Худонинг Ëқубга берган ваъдаси эди. Шунга қарамай, Ривқо ва Ëқуб ўз ҳаракатлари билан тўнғичликни ва баракани олишга қарор қилишди. Отасини кўзлари яхши кўрмаслигидан фойдаланган Ëқуб онасининг маслаҳати билан акаси Эсовнинг баракасини ўғрилаб олди.

Нарратор 2 Отасининг олдига Эсов бўлиб келиб, ўлжасидан овқат ва шароб келтириб берди. Келинг шу ерда Муқаддас Каломдан ўқиб кўрайлик: «Сўнг Исҳоқ Ëқубга: — Яқинроқ келиб мени ўпгин ўғлим! – деди. У яқинлашиб отасини ўпди. Исҳоқ ўғлининг кийимини искаб, уни дуо қилиб деди: «Мана, ўғлимнинг иси – Худованд муборак қилган даштнинг исидай! Худо сенга кўк шабнамини ва ер семизлигини, ғалла ҳам узум фаровонлигини ато этсин. Халқлар сенга қарам бўлсин. Улуслар сенга бўйин сунсин. Ака-укаларингга сарвар бўлгин, оға-иниларинг сенга бўйсунсин. Сенга лаънат ўқиганлар лаънати бўлгай, сени дуо қилганлар муборак бўлгай». Отанинг бу айтган сўзлари кучли қудратга эга эди. Отаси уни оддий сўзлар билан эмас, Худо берган овоз ҳокимиятидан фойдаланган ҳолда, Ëқубни баракалади.

Нарратор 1 Эсов овдан қайтиб келиб, укаси ҳийла билан отасининг дуосини олиб қўйганини билгач, отасининг олдига кириб, уни ҳам дуо қилишини ялиниб сўради. Аммо энди кеч, Исҳоқ берган марҳаматини, айтилган сўзларни қайтиб ололмасди. Сўзнинг, айниқса отанинг марҳамати кучи қанчалик кучли эканини Исҳоқ яхши биларди. Шунинг учун ҳам Ëқубга берган баракатини қайтиб ололмасди. Энди Эсовга фақат биргина, юқорида айтилган дуонинг акси қолган эди ҳолос: «Сенинг масканинг унумдор ерлардан йироқ, юқоридан тушган кўк шабнамидан йироқ бўлгай, сен қиличинг тиғида яшаб, укангга қарам бўлгайсан. Бир вақт силкинганингда эса, унинг зулмини бўйнингдан ташларсан».

Отанинг овозида ҳокимият қудрати бор. Ота ўша овоз билан фарзандини эркаласа, бу оҳанг, сўзлар боланинг қалбида муҳрланади. Унинг руҳан етук инсон бўлиб етишишига сабаб бўлади.

Нарратор 2 Агар ота ўша овоз билан фарзандини лаънатласа, у ҳам боланинг ҳаётида ўз аксини топади. Ота фарзанди туғилганидан то балоғат ёшига етгунига қадар, меҳрини, баракасини ва насиҳатини фарзандидан аямаслиги керак. Ўғлингиз кичиклигида уни эркалаб, қучдингизми, хато қилганида тўғри йўлга солдингизми, керак пайтида рағбатлантирдингизми, энди ўсмирликка қадам қўйганида, яъни 13-14 ёшга етганида унга аввалгидан ҳам кўпроқ яхши сўзларингиз, рағбатингиз ва руҳлантиришларингиз керак. Ëшлигида берилган баракатдан икки баробар кўпроқ баракат беришингиз керак бўлади. Ўғлингиз 14-15 ёшга кирганида энди унга ёш боладай эмас, йигитга муносабат қилгандай муносабат қилинг. Кўп ҳолатларда сиз билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қилишга ўргатишинг. Балоғат ёшига фарзандингиз сизнинг марҳаматингиз билан кирсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top