MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Исроил халқи Канъон диёрига киришдан олдин Мусо пайғамбар у ерга ўн иккита айғоқчи юборганини биласизми? У ернинг шароити, одамлари ва давлати ҳақида маълумот олиб келиш учун Мусо уларни жўнатган эди. Келинг бунинг қандай бўлганини Каломдан ўқиб билиб оламиз. Шундан сўнг халқ Хазерўтдан йўлга чиқиб, Порон саҳросига келиб қароргоҳ қурди. Эгамиз Мусога деди: «Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртига айғоқчилар юбор. Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини жўнат. Мусо Эгамизнинг амрига мувофиқ, қабила йўлбошчиларини Порон саҳросидан Канъон юртига жўнатди. Уларнинг исми қуйидагичадир:

Narrator 2 Рубен қабиласидан – Заккур ўғли Шаммува.

Шимўн қабиласидан – Хорон ўғли Шофот.

Яҳудо қабиласидан – Яфунах ўғли Холиб.

Иссахор қабиласидан – Юсуф ўғли Йилхал.

Эфрайим қабиласидан – Нун ўғли Хўшея.

Бенямин қабиласидан – Рофу ўғли Палти.

Забулун қабиласидан – Сўди ўғли Гаддеэл.

Манаше қабиласидан – Сусих ўғли Гадди.

Дан қабиласидан – Гамали ўғли Омиёл.

Ошер қабиласидан – Микойил ўғли Сатур.

Нафтали қабиласидан – Восфи ўғли Нахби.

Гад қабиласидан – Мохи ўғли Гувал.»

Narrator 1 Айғоқчиликка борганлар, Канъон юртида қирқ кун юриб қирқинчи куни қайтишди. Улар келиб Мусога шундай дейишди: — Сиз бизни юборган юрт ниҳоятда ҳосилдор ерларга бой. Мўл – кўл сут, мол учун кўм-кўк яйловлар бор. Ниҳоятда мевали дарахтларга бой экан. Мана бу мевалар ўша ердан. Лекин у ердаги халқ кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан экан. Бу гапларни эшитган халқ саросимага тушди. Худо Канъон юртини Исроил халқига беришни ваъда қилган эди. Шунга қарамай, ўнта айғоқчи, Мисрдан чиққандан бери, қудратини, марҳаматини ва мўъжизаларини кўрган Худога қарамай, ўзларининг имкониятларига, қўлидан-келиш келмаслигига қаради. «Биз уларни икки дунёда ҳам енголмаймиз. Улар биздан ниҳоятда кучли. Улардай девқомат одамлар олдида биз чигирткадаймиз» — дейишди. Улар қанчадан қанча қийинчиликлардан, имконсиз нарсалардан олиб чиққан Худони унутиб қўйишган эди.

Narrator 2 У одамларни кўришгач, ўзларига қарашди. Ўз кучларини уларнинг кучи билан солиштириб кўришди. Худо уларга нималарни тайёрлаб қўйгани ҳақида ўйлаб ҳам кўришмади. Фақат ўз кучлари, имкониятларга қараб, хулоса қилгани ва шу билан халқни ҳам йўлдан ургани учун, халқ яна қирқ йил шу саҳрода тентираб юришга мубтало бўлди. Биз ҳам баъзан мана шу ўнта айғоқчига ўхшаймиз. Худо бизни бирор қийин ҳолатга солганида, дарҳол Худога эмас, ўз, кучимиз ва имкониятларимизга қараймиз. «Энди нима қиламан? Бу муаммодан чиқиб кетишга ақлим етмаяпти. Бу ишни ҳал қилиш учун менда шунча пул қаёқда?!» — каби ўйлар ўтади ҳаёлимиздан. Ваҳима қиламиз. Худога нолиймиз. Нега бизни шу ҳолатга солдинг, деб Унга ёзғирамиз. Исроил халқи ҳам шундай қилган эди. Натижада эса қирқ йил саҳрода тентираб юришига тўғри келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top