MP3

Вақт. Ҳар бир пайғамбар маълум бир даврда хизмат қилган. Шубҳасиз, амос Йеребоам 2 даврида Худо сўзини етказган. Йеребоам эса Исроилга эрамиздан аввалги 793-753 йилларда ҳукмронлик қилган. Амоснинг руҳоний Амасиё билан тўқнашуви бу китобнинг асосий қисми бўлиб хизмат қилади. Агар бу жойни олиб ташласа, китобнинг мазмуни йўқолади. Яҳудий шоҳликда Озориё билан Исроил шоҳлигидаги Йеребоамнинг ҳукмронлик даврлари 767 дан 753 йилларга тўғри келади. Агар шу саналарни эътиборга оладиган бўлсак, Амос мана шу саналар оралиғи 760 йилларда хизмат қилган бўлиши мумкин. Амос ўз китобида унга Худонинг сўзи «ер қимирлашидан икки йил олдин», келган.

Ўшанда ер қимирлаши жуда дахшатли кечган кўринади, чунки бу ҳақида икки юз йилдан кейин ҳам эслашган. Чунки Заккариё пайғамбари китобида ҳам бу ҳақида шундай ёзилган: «ер қимирлаши, Яҳудия шоҳи Озориёнинг кунларида бўлган» (Зак 14:5). Бироқ бу ҳам бизга Амоснинг пайғамбарлик қилган даврини аниқ кўрсатиб беролмайди. Бошқа томондан эса башорат ер қимирлашидан икки йил олдин Яҳве томонидан берилганини таъкидлайди. Бироқ китобнинг ўзи ер қимирлашидан кейин ёзилган.

Оссурия шоҳи Адад- Нерари 3 (811-784) оромий шаҳарлари ва шоҳликларига қарши юришларида Дамашқнинг қудратини синдиради ва бир қанча вақт Исроилга Сурия томондан хавф солади. Кейинги оссурия шоҳлари эса фақат Урартага, оромий шоҳлик шаҳарлари Емаф ва Дамашққа эгалик қилиш учун курашадилар.

Бу эса Яҳудий шоҳи Озориёга ва Исроил шоҳи Йеребоамга ўз чегараларини Довуд ва Сулаймон давридаги чегараларгача кенгайтиришга имкон берди. Бу муваффақиятлар халқнинг ғурурини оширди, шу ҳислар билан Яҳве Исроилга марҳамат қилди. Халқаро савдонинг ўсиши, савдогарларни бойитди. Бойлик ноҳақликни, хасисликни келтириб чиқарди. Бу пайтда камбағаллар энг оғир аҳволда қолишди. Эътиқод шунчаки юзаки бўлиб қолди. Бойлар ҳамманинг устидан ҳатто руҳонийлар-у, пайғамбарларнинг ҳам устидан ҳукмронлик қила бошлади.

Амосни танланишининг сабаби ҳам шу эди. Муқаддас Каломда тасвирланган кўринишга кўра, халқ икки синфга – бойлар ва камбағалларга ажралиб қолди. Камбағаллар доимий сиқувда бўлган, уларни ҳатто қул қилиб сотишгача боришган. Айнан шунинг учун ҳам Яҳве «Ëқубнинг мағрурлигини» босиб қўймоқчи бўлган.

Бундан кўриниб турибдики, Амос Текояда ўтириб Исроил шоҳлигига қарши айтилган башоратни ёзиб ўтирмаган. Амоснинг Байтилда руҳоний Амасиё билан учрашуви, ва кейин шоҳнинг ҳузурига юборилиши унинг ғарбий шоҳликка куч, қатъият билан Худонинг сўзини етказиш учун келганини билдиради. Амасиё бу ҳақида шундай ёзган: «Ер унинг ҳамма сўзларини тинглашга чидолмаса керак» (Амос 7:10). Шу йўсинда, Амос Худонинг сўзларини Исроил халқи учун берилган башоратни фақат Байтилда эмас, Самарияда ва бошқа жойларда ҳам айтиб юбoрган. Унинг асосий башоратини қуйидаги сўзлар билан умумлаштириш мумкин: «Йеребоам қилич зарбидан ўлади, Исроил эса ўз еридан қул қилиб олиб кетилади.» (Амос 7:11). Аммо унинг бугунги кунда ёзилган башорати жуда ҳам аниқ тартибга эга. Олимлар бу аниқлик оғзаки тарзда бундай бўлмасди, деб ҳисоблашмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top