Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда Худонинг режаси бор. Бу инкор этиб бўлмайдиган факт. Бу фақат ҳозир, бизнинг ҳаётимизда рўй бераётган воқеа эмас. Худо қадимдан шундай ишлаб келган. У Ўз хизмати учун пайғамбарлар ва руҳонийларни танлар экан, уларга бериладиган махсус вазифани, улар орқали бажаришни истарди. Худо ҳар доим, инсонлар орқали ишлар экан, ташаббус Ундан чиқарди. Агар Худо инсон зотига Ўзининг қилмоқчи бўлган ишини билдирмас экан, инсон Худо иродасини, ҳаётида Худо учун қандай вазифа қилиши мумкинлигини ҳеч ҳам англаб етолмайди. Худонинг ҳаётимиздаги режасини, иродасини билишимиз учун, буни бизга Худонинг Ўзи ошкор қилиши керак. Қадимги Ахд даврида руҳонийлар жуда кўп бўлган. Шундай руҳонийлардан бири Ëҳуйидо эди.
Narrator 2 У ўз ишини сидқидилдан бажарадиган. Худонинг унга аталган вазифасини оғишмай адо этадиган руҳоний эди. Ëҳуйидонинг қилган ишларидан, унинг нафақат художўй, балки қўрқмас бўлганини ҳам билиш мумкин. Келинг унинг ҳаётидаги Худонинг режаси қандай бўлганини кўриб чиқамиз. «Малика Оталиё ўз ўғли Охазиёнинг барча ўғилларини ўлдиришга буюрганида, Охазиёнинг ўгай синглиси Ëҳушева уни энагаси билан бирга яшириб олиб қочди. Кейин эса болани золим малика нигоҳидан яшириш учун уни ва энагасини Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Бола олти йил давомида Эгамизнинг уйида энагаси билан бирга яшириниб юрди.» (4 Шоҳ 11:1-12). Шоҳ Йўрамнинг қизи Ëҳушева болани Эгамизнинг уйига олиб келганидан бошлаб, руҳоний Ëҳуйидонинг вазифаси бошланди.
Narrator 1 Руҳоний Ëҳуйидо бу болани, ҳимоя қилиш, уни Эгамизнинг йўлида тарбиялаш, ва келажакда Худо истаган шоҳ бўлиши учун тайёрлаши ва ниҳоят уни шоҳ қилиб тайинлаши керак эди. Агар руҳоний Ëҳуйидонинг ўрнида бўлсам, шошиб қолган бўлардим. Биринчидан, агар мен бу болакайни яширсам, малика Оталиё хабар топиб, мени ҳам болани ҳам ўлдириши мумкин. Ундан ташқари бу болани неча йил тарбиялайман! Бунга кучим етадими, йўқми?! Болакай, ўргатмоқчи бўлган нарсаларимни олади-ми, йўқми? Ундан ташқари вақти келиб, уни шоҳ қилиб тайинлайдиган бўлсам, бунинг учун менга етарлича аскарлар керак бўлади. Ҳамма аскарлар малика Оталиёнинг қўл остида бўлса… Эҳ-ҳе. Бунга ўхшаш фикрлар ҳаёлимда ғужғон ўйнаган, мени қўрқувга солиб, иккилантирган бўларди. Мен руҳоний Ëҳуйидо каби дадил ўз хизматимга киришолмаган бўлардим.
Narrator 2 Аммо руҳоний Худони яхши билган кўринади. Худо ҳам унга нима қилиш кераклигини айтган ёки дилига солган кўринади. Худо бу болакайни унинг олдига олиб келибдими, демак у ўз вазифасини ҳеч ҳам пайсалга солмай бажариши керак. У болага жуда яхши қараб, уни Худонинг йўлида жуда яхши тарбиялади. Келажакда бу болакайнинг қандай шоҳ бўлиши, шубҳасиз Ëҳуйидога боғлиқ эди. Руҳоний Ëҳуйидо болакай Йўш учун ҳам она ҳам ота вазифасини ўтади. Зиммасидаги бу ишни Худо билан бирга амалга оширди. Бу вазифани бажаришда Худо унга керакли доноликни, кучни, сабр-тоқатни ва ботирликни берди. Худо ўзгармас. У сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай ишлайди. У ҳақида ўрганишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.