MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда қўлимга Ҳабакук пайғамбарнинг китоби тушиб қолди. Бу китобни аввал ҳеч ўқимаган эканман. Жуда ажойиб ҳисларни бошимдан кечирдим. Бошқа пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақида биламиз, масалан, Иброҳим, Нуҳ, Мусо, Аюб, Шомуил ва бошқалар. Уларнинг ҳаммаси ҳам биз каби оддий одамлар бўлишган, деймиз. Бироқ Ҳабаккук китобини ўқигач, унинг сўзлари худди юрагимдан отилиб чиқаётгандай бўлди. Келинг, унинг Худовандга нималар деганини сизларга ҳам айтиб берай: «Қачонгача, Эй, Худойим, сендан ёрдам сўраб нола қиламан, Сен эса эшитмайсан. Ëки сенга «Зўравонлик» дея зорланаман. Аммо Сен қутқармайсан. Нега менинг кўзларимга ноҳақликни кўрсатасан? Нега ноҳақликларга чидайсан? Бузғунчилик ва зўравонлик ҳар куни кўз ўнгимда. Жанг ва қаршиликлар атрофимда. Шунинг учун ҳам қонун фалажланиб қолган, адолат ўзини кўрсатмайди. Солиҳликни ёвузлик ўраб олган, шунинг учун ҳам адолат бузилган» (Ҳаб 1: 1:4).

Narrator 2 Бугунги кунда атрофимиздаги ёвузликлар, ноҳақликлар, бузғунчиликларни кўришга мажбурмиз. Биз шундай бузилган, ёвузликка тўла дунёда яшаймиз. Баъзан бизга ноҳақлик қилишади, адолатни талаб қиламиз-у, адолатсизлик қилишади. Тўғри ишлаймиз-у, туҳмат қилишади. Худодан ёрдам сўраймиз. У эса аксига олиб, жавоб беришда шошмайди. Инсонларнинг бизга ва бошқаларга қилган адолатсизликлари, фосиқнинг яйраб-яшнаб яшашини кўриб, адолатсизликка чидай олмаймиз. Орамизда қанчадан-қанча киши ҳудди Ҳабаккукдай Худога нола қилгани аниқ. Худонинг фосиқларни жазосини беришга шошмаётгани бизни ҳайрон қолдиради. Ҳабакук ҳам худди шу ҳолатни бошидан кечирган. Юқорида ўқиганларимиз фақатгина Ҳабакукнинг Худога қилган ноласи эди ҳолос. Хўш, Худо унга жавоб бердими? Ҳа, албатта.

Narrator 1 Худо бизнинг нолаларимизни жавобсиз қолдирмайди. У Ҳабакукка шундай деди: «Халқларга қара, кузат ва бутунлай ҳайрон қоласан. Чунки Мен сенинг кунларингда шундай бир иш қиламанки, агар шундай бўлади, деб айтишганида ишонмаган бўлардинг. Мен бугун дунёни супуриб ташлайдиган, ўзлариники бўлмаган ерга эга чиқадиган ёвуз ва шиддатли Бобил ҳалқини кўтараман. Улар ўз-ўзларига қонундирлар. Ўз-ўзларига шараф келтирадилар. … » Шунда Ҳабакук Худовандга яна нола қилди. «Худованд Сен абадий эмасмисан? Менинг Тангрим, Муқаддас Эгам, биз ўлмаймиз. Эй, Худойим, сен уларни бизга жазо бериш учун кўтардингми? Уларни бизга сабоқ бериш учун юксалтирдингми? Шундай бўлса-да, Сенинг кўзларинг шундай покки, улар нопок нарсага қарай олмайдилар.

Narrator 2 Сен ноҳақликка чидаб туролмайсан. Шундай экан, нега маккорликка чидаб турибсан. Нега ёвуз ўзидан кўра минг карра солиҳроқ бўлганларни ямламай ютаётганига индамай қараб турибсан?» Ҳабакук шу сўзларни Худога айтгач, нима қилган деб ўйлайсиз? У албатта сўзларига яраша Худонинг жавобини кутган. У ўзининг китобида шундай деган: «Мен Худо менга нима дейишини кутиб турибман». У Худога нолиганини биларди. Биз ҳам баъзан ҳаётимизда бўлаётган воқеалардан кўнглимиз тўлмай, Худога нолиймиз. Худо эса Ҳабакукка жавоб берди: «Ноҳақлик эвазига ўз ҳукмронликларни қурганлар, бировларнинг топгани эвазига бойиганлар, солиҳга ёвузлик қилганларнинг ҳолига вой». Бугун Худованд бизга ҳам мана шу жавобни айтмоқда: «Сен ўз солиҳлигингдан қолма. Фосиқларнинг эса ҳолига вой».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top