Соғ-омонмисиз азизлар! Бу кун сизларни бир оз хушёрликка чақирмоқчимиз. Балки бугунги суxбатимиз мавзуси сизнинг xам айнан кўнглингиздагидай бўлар. Бу хақида яхши биларсиз балки! Аммо нима бўлганда xам такрорлаш xеч қачон зарар келтирмаган. Инсоннинг xаётида хатоликлар кўп бўлади. Вақти келиб, улар тузатилади. Аммо тузатиш қийин бўлган ва бир умр виждонни қийнагувчи хатолар xам бўлади. Сиз бир марта бўлса xам болалар уйларида бўлганмисиз? Агар xеч қачон у ерда бўлмаган бўлсангиз, бир бориб ўша ердаги болаларнинг аxволини бир кўриб келишни маслаxат берамиз. Айниқса махсус ногирон болалар учун мўлжалланган болалар уйига борсангиз, у ердаги болаларнинг ахволини кўриб йиғлашингиз аниқ. Уларни кўриб, беиxтиёр ўйга толасиз. «Аслида шу болалар xам бир гўзал соатда дунё юзини кўрган. Туғилганидаёқ бутун борлиқ уларнинг йиғисига тўлган… кейин маълум бўладики, улар яшаш учун лаёқатли эмас. Қайсидир жиxатлари норасо, вужудлари хаста, камдармон, мажрух.” Нега бундай бўлади? Айб кимда? Сабаблари нимада? Борди-ю, шу саволларга жавоб ахтариб xар бир боланинг касаллик варақасига қараб чиқилса, болалар уйида нечта бола бўлса, шунча хил жавоб ва сабаблар аён бўлади. Бундай болаларнинг кўпчилигини етимхоналарнинг эшиги олдига ташлаб кетишади. Қандай она ўз боласини ташлаб кетади? Ўзи хоxламаган холда хомиладор бўлган ва сўнгра хомилани тушириш учун турли хил дорилар ичган, дорилар эса албатта хомилага таъсир қилган. Бола туғилганидаёқ онаси уни кўриб қўрққан. Ўзи шундоқ xам боласини хушламай туққан она унинг кўринишидан кўнгли совийди. Боланинг охирги манзили болалар уйи бўлади. Бу тахминларимиздан бири. Ногирон болалар учун мўлжалланган болалар уйида турли хилдаги мажрухликни кўрасиз. Шундай болалар борки, уларнинг ақли расо, соғлом болалардай ва баъзида хатто улардан xам аълороқ фикрлай олади, аммо қўл-оёғи ривожланмай қолган. Бу болаларнинг ўша жойдан паноx топиши оналарининг золимлигидан эмасми? Биз оналарнинг вазифаси қанчалик мушкул эканини жуда яхши тушунамиз. Оналарга xеч қачон осон бўлмаган. Аммо она ўз номи билан она-ку. У ўз боласини ташлаши керак эмас. Ақли жойида болаларини сабр-бардош билан вояга етказиб, уларни xунарли ва билимли қилиш мумкин. Бундай ногирон болалардан етишиб чиққан қобилиятли рассомлар ва xайкалтарошлар xақида эшитганмиз. Улар ногирон бўлсалар xам жамиятга фойда келтиради. Энди яна бу майиб-мажруxликнинг сабабларига қайтсак, бугунки кунда гиёxвандлик авж олган муаммолардан бири бўлиб қолди. Айнан гиёxвандлик болаларнинг ногирон бўлиб туғилишининг энг катта сабабидир. Ота ёки онаси гиёхванд бўлган болалар ногирон бўлиб туғиладилар. Бунга яна алкоголи ичимликларга муккасидан кетганларни қўшишимиз мумкин. Яна бир аммо энг муxим сабабни xам келтирайлик. Бу хақида момоларимиз, оналаримиз ва xатто ўзимиз xам жуда яхши биламиз, аммо бунга амал қилмаймиз. Энг катта муаммолардан яна бири бу – қариндошчилик орасидаги никоxдир. Бундай никоxдан эр-хотин, қайнона-қайнота, яқинлар xам азият чекишади. Одатда яқин қариндошлар турмуш қурса, баъзан болали бўлолмайдилар. Ёки болали бўлган тақдирларида xам бола майиб бўлиб туғилади. Бу 90 фоизга исботланган. Қариндошлар яқин муносабатни яна xам яқинлаштирмоқчи бўладилар-у, оқибатда ногирон болалар, кўнгил хираликлари ва баъзан ажрашишлар юзлага келади. Қиз йигитни унаштиртишдан олдин, бу хақида xеч бўлмаганда бир одам бўлғуси қудаларга айтади, аммо улар бунга эътибор беришмайди. Xаммаси Худодан, дея маъсулиятни Худога юклаб қўйишади. Муқаддас Каломларда xам Худованд яқин қариндошлар бир-бири билан турмуш қурмаслиги xақида айтган. Атрофдаги тирик мисолларни кўриб, ён веридаги инсонлардан эшитиб xам бунга эътибор бермайдилар. Шундай бепарволик, қайсарлик оқибатида эса ногирон болалар дунёга келади. Бундай оилаларда болалар ўлик туғилиши ёки туғилганидан кейин xеч бир сабабсиз ўлиб қолиши мумкин. Азизлар агар атрофингизда шундай аёллар бўлса, уларга қўлингиздан келганича ёрдам Беринг. Келажакда катта хатоларнинг олдини олишга кўмаклашинг. Xаммангизга шуни тавсия қиламиз, Зора ногирон болалар камайса!!!