3:03

Ҳомиладорликда нималар мумкин эмас 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум, қадрдонлар. Сиз ҳомиладор бўлдингиз. Табриклаймиз. Бу ҳаётингизнинг янгиланиши, мазмуни ва шодлиги бўлади. Бундай пайтда фарзандингиз ва ўзингиз учун кўпроқ қайғуришингиз, келажакда ҳар иккингизнинг соғлиғингиз учундир. Бироқ баъзида ҳомиладорликда таъқиқлар ҳаддан ошиб кетади. Буларнинг қай бири тўғри-ю, қай бири нотўғри эканини суҳбатимиз орқали билиб оласиз.

Ҳомиладорликда массаж қабул қилиш мумкинми? Ҳа, албатта мумкин, ҳатто зарур. Чунки бу даврда баъзи аёлларда варикоз аниқ намоён бўлиб қолади. Бошқаларида эса оёқ шишиши кузатилади. Буларнинг олдини олиш учун лимфодренажли массаж ёрдам беради. Бу массаж чарчоқни олади, онанинг тетиклашишига ёрдам беради. Малакали массажчилар массаж орқали ҳомиладор аёлнинг қон айланишини яхшилайди, тери таранглиги ошади, мускуллар оғриғи йўқолади. Юз учун қилинадиган косметик массажлар кишидаги зўриқишни йўқотади, майда ажинларни йўқотади, терининг кислород билан тўйинишини таъминлайди.

Ҳомиладор аёл қуёш нурида кўпроқ сайр қилиши керак дейишади шу тўғрими? Ҳомиладор аёл қуёш нурида сайр қилиши керак, аммо бу сайр 15-20 дақиқадан ошмаслиги керак. Ундан ортиғи, фойда эмас, зиён келтиради. Аслида ҳомиладорлик пайтида қуёш нуридан баҳраманд бўлиш, кони фойда. Бунда организм, қуёш нурларидан Д витамини қабул қилиб олади. Бу витамин эса организмда кальцийнинг сўрилишини тезлаштиради. Сиз қуёш нуридан баҳраманд бўлар экансиз, бошга чит рўмол ўраган ёки бирор бир табиий матодан тикилган бош кийим кийган маъқул.

Ҳомиладорлар косметик воситалардан фойдаланмасликлари керак дейишади, шу тўғрими? Кимга қандай. Баъзи аёллар ҳомиладор бўлгач, косметик воситаларнинг ҳидларига тоқат қилолмай қолишади. Агар сизда ҳам шундай бўлса, улардан фойдаланмаганингиз маъқул. Бироқ бемалол ишлата олсангиз, фойдаланишингиз мумкин, фақат шунда ҳам эҳтиётлик билан, таркибига эътибор қилган ҳолда фойдаланинг.

Ҳомиладор бўлмасидан олдин, солярийларга боришга ўрганган замонавий аёллар энди маълум вақтгача бу ҳақида унутишларига тўғри келади. Ҳатто солярийдаги чироқлар санитар нормаларга жавоб берса ҳам, бу нурлар тери агрессивлигини оширади.

Дориларни ҳам ичишни чеклашга тўғри келади. Мумкин қадар ҳомиладорликда, ҳасталанмасликка, турли хил антибиотиклар қабул қилмасликка ҳаракат қилинг.

Ҳомиладор аёллар спорт билан шуғулланмасликлари керакми? Йўқ. Бундай чеклов йўқ. Аксинча ҳомиладор аёллар аввалгидек фаол ҳаракатда бўлишлари талаб этилади. Бунда танада қон айланиши нормаллашади, моддалар алмашинуви меъёрида бўлади. Бироқ энди машқлар турини бироз ўзгартиришга тўғри келади. Ҳомиладорликда кескин машқлар қилиш, организмни зўриқтирмайдиган машқларни танлаб бажариш керак бўлади. Европа давлатларида ҳатто ҳомиладор аёлларнинг махсус шейпинг дастури ҳам бор. Бу машқлар аёл ва бола соғлиғини яхшилаб, келажакда онанинг осон кўзи ёришига ёрдам беради. Бола ҳам туғилгач, соғлом ва ҳаракатчан бўлиб улғаяди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top