3:22

Худо қачон гапиради?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муносабатлар, ширин суҳбатлар, дилдан қилинган эътирофлар кишининг ҳолатини енгиллаштиради. Айниқса, Худо билан бўладиган суҳбат ва муносабат бизни Унга яқинлаштиради. Худо турли замонларда Ўз халқига пайғамбарлар, ҳакамлар, шоҳлар ва руҳонийлар орқали гапиришни тўхтатмаган. Янги Аҳд даврида эса У Исо Масиҳ орқали гапирди. Бир куни Исо Масиҳнинг шогирди Филипп шундай деди: «Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли» (Юҳ 14:8). Унинг бу гапига Исо Масиҳ қандай жавоб берганини биласизми? У шундай деди: «Филипп, Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман-у, Мени танимайсанми? Мени кўрган Отамни кўрган бўлади» (Юҳ 14:9).

Narrator 2 Худо Исо Масиҳнинг шогирдларига ҳам гапирди. Баъзиларига Муқаддас Руҳ орқали, баъзиларига ваҳийлар орқали. Хўш, бугун-чи? Бугун ҳам Худо Ўз фарзандларига гапирадими? Худо Ўзининг ишида қатнашишингиз учун сизга Ўз хоҳишини намоён этадими? Ҳа, албатта. У ўзгармаган. У ҳали ҳам Ўз халқига гапиради. Фақат муаммо шуки, биз имонлилар, Худонинг бизга гапираётганини кўрмаймиз, сезмаймиз. Нега шундай? Гуноҳ бизни шунчалик бузиб ташлаганки, Худонинг ҳақиқатини то Муқаддас Руҳ бизга очиб бермагунча тушунолмаймиз. Муқаддас Руҳ бизнинг ўқитувчимиз. У сизга Худонинг Каломини ўргатаётганда, Унинг қаршисида ўтириб, Унга қулоқ солинг. Ибодат қилаётганингизда, Муқаддас Руҳ ўрганганларингизга биноан юрагингизни қандай қувватлаётганини кузатинг. Биласизки, Худо ҳар бир кишига Муқаддас Руҳ, Калом, жамоат ва биродарлар орқали гапиради.

Narrator 1 Худонинг Каломини ўқиётганингизда, жуда эътиборли бўлинг. Ҳар бир оят айнан сиз учун ёзилгандай қабул қилинг. Худо сизга Каломи орқали гапиришни истаса, Худо шу оят орқали сизга гапираётганига шубҳангиз қолмайди.

Бугунги кундаги кўпгина имонлиларнинг хатолари бир хил. Улар ҳолатлар орқали Худонинг сўзини эшитмоқчи бўладилар. Улар тахминан Худога шундай дейдилар: «Худойим, мен шу ишни қилмоқчиман, агар Сенинг хоҳишинг бўлмаса, илтимос мени тўхтатиб қол». Бундай дейиш осон албатта. Шунда бирор ишлари яхши чиқмаса, Худони айблайдилар. «Сенинг ироданг эмас экан, нега мени тўхтатиб қолмадинг» — дейдилар. Худодан ҳафсалалари пир бўлади. Ëки бўлмаса бошқа бир ҳолатни кўринг. Баъзилар Каломнинг дуч келган жойини очиб, ўқийдилар-да, «Менинг ҳолатим учун оят мана шу» — дейдилар. Бу ҳам тўғри эмас.

Narrator 2 Гидион ёдингиздами? У Худо унга гапираётганини билиш учун Худонинг фариштасини кўп марта синаб кўрди. Албатта ўша пайтда Худо унга жуда сабр-тоқатли бўлди, бироқ бундай қилиш Худога ишончсизликдир. Исо Масиҳ даврида уламолар Ундан: «Агар чиндан ҳам Худонинг номидан келган бўлсанг, бизга бир белги кўрсат-чи!» — дейишгани ёдингиздами? Исо Масиҳ уларга қандай жавоб берди? «Бу ёвуз ва субутсиз насл далил излаяпти…» (Мат 12:39). Худонинг овозини эшитиш учун ҳеч қандай формула ёки қоида йўқ. Бирор бир мўъжиза талаб қилиш ҳам имонсизлигимизни кўрсатади ҳолос. Бунинг учун У билан яқин муносабатда бўлиш лозим. Қадрли тингловчи бу ҳақида кўпроқ билишни истасанги,з бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга мунтазир. Кейинги суҳбатларимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top