3:16

Худонинг сўзи 113

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, Раббимизнинг азобли ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, шунча азоб-ўқубатлар чекишининг ягона сабаби — гуноҳга ботиб, ўлим сари юз тутиб бораётган дунёни қутқариш эди. Мана шундай азобли йўлни Худонинг Ўзи танлади ва Раббимиз Исо Масиҳни шу йўлдан юришга чорлади.

Ҳаммамизга маълум, Раб Исо барча азоб-уқубатларни Ўз бошидан ўтқазди. Бундай азоб чекишни кичкина ва арзимас деб бўлмайди. Балки ким учундир бу арзимас бўлиб кўринар, лекин бир ўзбек мақоли бор: ”Табиб табиб эмас, бошидан ўтқазган табиб,” — деб айтилади ушбу мақолда. Исо Масиҳнинг азоблари фақатгина Унинг Ўзига аён. Раббимиз Исо Масиҳнинг амалга ошириши керак бўлган барча ишларни Эски Аҳд пайғамбарлари олдиндан айтиб ўтган эди. Лекин пайғамбарларнинг гапларига кимлардир ишонди, бошқалар бўлса қўл силтаб қўйди. Ҳозирги кунда ҳам кўпчилик биродарларимиз Исо Масиҳ ҳақида бошқаларга айтмоқда.

Лекин одамлар кўпинча қўл силтаб қўйишмоқда. Раб Исо ер юзига иккинчи бор келганида, барча шубҳалар ва ишончсизликларга ойдинлик киритилади. Луқо китобининг 22 боби 37 оятини биргаликда ўқиб кўрсак: “Сизларга айтиб қўяй: Тавротдаги “У жиноятчилар қаторида турди,” — деган оят, Менда амалга ошмоғи лозим. Чиндан ҳам, Мен тўғримда ёзилган барча оятлар бажо бўлмоқда.” Худованд Исроил халқини Раббимиз билан бирга азоб чекишга чорлаган эди. Шунинг учун исроил халқи билан кўплаб муаммолар содир бўлган. Лекин бундай азоб-уқубатлар Раббимизнинг чеккан азобларидан устун эмасдир.

Исо Масиҳнинг амалга оширган иши барча гуноҳларни, ҳатто келажакдаги гуноҳ ишларни ювиш учун етарлидир. У энди одамларнинг гуноҳлари учун бошқа азоб чекмайди. У ҳар биримизни бир марта ва умрбод қутқариб олди. Биздан ва сиз, азиз радио тингловчидан талаб этиладигани эса бор-йўғи — Раб Исонинг олдида тиз чўкиб Ундан кечирим олишдир. Балки орамизда кимдир ўз гуноҳлари учун тавба қилишни истаётгандир. Агар бор бўлса, мени ортимдан ушбу тавба ибодати сўзларни такрорлашингиз мумкин: “Раббим Исо Масиҳ, мен гуноҳкор бандангни кечир, менга абадий ҳаётингдан татиб кўришга имконият бер.

Мен шу кунга қадар Сенга қарши кўп гуноҳ ишлар қилиб юрдим. Мени кечиргин ва мени исмимни ҳаёт китобинга ёзиб қўйгин. Мен сени бугун юрагимга қабул қиламан. Юрагимга кир ва ҳаётимни бошқаргин. Исо Масиҳ номи билан ибодат қилдим. Омин.” Азиз радио тингловчи дўстлар, агар кимдир ушбу сўзларни такрорлаб ибодат қилган бўлса, энди у Худога тегишлидир. Энди у инсон доимо Худованднинг ҳимоясидадир. Ҳурматли дўстлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон манзилимизни айтиб ўтмоқчиман. Азизлар, агар ўз тавбангиз ҳақида бизга мактуб йўллашни истасангиз, бизнинг электрон почтамизга мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг, азиз биродар дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top