4:23

Аёлларга ўз соғликлари xақида

MP3

Азиз аёллар, сиз биласизки, инсон учун энг қимматбаxо бойлик бу унинг соғлиғидир. Аёл зоти яқинларининг соғлиғи xақида қайғуради. ФАрзандлари, турмуш ўртоғи, ота-она, қайнона – қайноталарнинг соғлиғидан хабардор бўлиб туради. Аёл бошқаларнинг ғамини еяр экан, ўзининг xам соғлигини унутмаслиги керак. Инсон соғ бўлганида ўз соғлигининг қадрига етмайди, касалланиб қолганидагина уни қадрлаш xақида ўйлаб қолади. Инсон xаёт ташвишлари деб тиним билмай меxнат қилади. Оз-моз тоби қочса xам ўтиб кетади, деган ўй билан юраверади. Бу эса хато фикр. Ўтиб кетади, дея юриш оғир xасталикларни келтириб чиқаради. Xар қандай касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган маъқул. Инсон ёши ўтавергани сари унда xасталиклар юзага келаверади. Хўш, қандай тиббий кўриклардан ўтилса оғир хасталикларга чалинишнинг олди олинади? Киши йигирма – ўттиз ёш оралиғида, шифокор кўригидан ўтиши керак. Қондаги холестерин миқдорини текширишга эътибор қаратинг. Агарда сурункали xасталикларни бошингиздан кечирган бўлсангиз қон таркибини текширтиринг. Сурункали хасталикларни бошингиздан кечирмаган бўлсангиз, қон таркибини текширтириш шарт эмас.

Xар йили Тиш шифокори хузурига боришга xаракат қилинг. Касалланган тишларингизни ўз вақтида даволашга имкон топинг. Соғлом тишлар организмнинг соғлом бўлишига замин яратади. Агарда кўз билан боғлиқ камчилигингиз бўлмаса, икки йилда бир кўз шифокорига кўрининг. Мунтазам равишда артериал қон босимингизни текширтириб туринг. Xар бир аёл ўзининг доимий, нормал қон босимини билиши керак. Аёллар акушер – гинеколог, эркаклар эса уролог хузурига бориб туришлари мақсадга мувофиқ. Қирқ ёшда xам Тиш шифокорига xузурига бориб тишларни текширтиришни унутманг. Касалланган тишларни даволатинг. Кўзларингиз билан боғлиқ муаммолар бўлиш – бўлмаслигига қарамасдан, кўз шифокори текширувидан ўтишни маслаxат берамиз. Қирқ беш ёшдан кейин глаукома касаллиги борасида текширишлар олиб бориш керак. Қон босимингизни текширишни канда қилманг. Агарда қондаги холестерин миқдори меъёрда бўлса, xар беш йилда текширтириш керак. Аммо организмингизда холестерин миқдори кўпайиб кетган деб ўйлсангиз, xар йили текширтириб туринг. Ундан ташқари организмингиздаги ортиқча холестериндан қутулиш йўлларини изланг. Ейдиган таомларингизга эътибор қаратинг. Чунки тўғри овқатланиш, жуда кўп касалликларнинг олдини олади. Вақти-вақти билан умумий текширувдан ўтиб туринг. Қирқ ёшдан ошган аёллар кўкрак саратони олдини олиш мақсадида махсус текширувлардан ўтиб туриши керак. Қирқ беш ёшга яқинлашганда диабет хасталиги ривожланмаслиги учун мунтазам текширувларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Хўш эллик ёшда-чи, деган савол туғилади. Эллик ёшда шифокор кўригидан ўтишни одат қилиб олган маъқул. Қон босимингизни текширтириб туришни канда қилманг. Бир йилда икки марта кўз шифокори хузурига бориш керак. Қондаги холестерин миқдорини текширтириш xам мухим ахамиятга эгадир. Эллик ёшдан ошгандан сўнг xар йили гриппга, шамоллашга қарши эмланиш шарт. Аёллар маммолог текширувларидан ўтиши керак. Xар уч йилда қандли диабет текширувларини амалга ошириш зарур.

Олтмиш ёшда кишидаги xамма хасталиклар ўзини намоён қилган бўлади. Сиз ўзингизда топган хасталикка қарши курашинг. Сизда қандай хасталиклар бўлса уларга қарши қандай курашиш хақида шифокор сизга албатта йўл-йўриқ беради. Сиз албатта шифокор маслаxатига амал қилишингиз лозим. Аввало инсоннинг ўзи ўз соғлиги xақида қайғурмас экан, шифокорлар xеч нарса қилолмайдилар. ШУнинг учун хам бу ёшда овқатланиш меъёрига амал қилиш, организм учун фойдали бўлган озиқларнигини ейишни маслахат берамиз. Нафақат шу ёшда ёшликданоқ тўғри овқатланишга ўрганилса, организмингизни мумкин қадар соғлом сақлашга эришасиз. Бу ёшда кўз қулоқ, бурун, томоқ кўз шифокорига боришни канда қилмаслик керак. Қон босими, қондаги холестерин миқдорини, қандли диабет текширувларини амалга ошириш лозим. Касаллик ривожланмаслиги учун мунтазам шифокор кўригидан ўтишни унутманг. Xамиша саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top