3:31

Ҳикоялар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳикоя тинглаш ҳаммага бирдек ёқади. Ҳикоя айтиб бериш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса ҳикояни жонли, табиий ва қизиқарли қилиб айтиш учун қобилият керак. Ëдимда болалигимизда онам бизга кечки овқатдан сўнг турли хил ҳикоялар айтиб берарди. Биз болалар учун энг ёқимли пайт мана шу онам ҳикояларини бошлайдиган пайт бўларди. У ҳар сафар турли хил ҳикоялар айтарди. Унинг ҳикоялари ҳеч қачон бир-бирини такрорламасди. У баъзан ўзининг болалигиги, тоғаларимиз ёки холаларимизнинг болалиги ҳақида айтиб берса, баъзан элас-элас биладиган, бобомиз ҳақида гапирарди. Шу билан бизнинг қандай инсонларнинг авлоди эканлигимизни уқтирарди. Бу ҳикояларда акс этган кишилар ёш онгимизда чуқур таасурот қолдирарди. Бу ҳикоялар бизни қариндошларимизга қаттиқ боғлаб қўярди. Уларга бўлган меҳримиз ортарди, уларни яхшироқ билишимизга сабаб бўларди.

Narrator 2 Ундан ташқари онам бошқа бир мавзу ҳақида ҳам ҳикоя айтишни жуда яхши кўрарди. У ҳар биримизнинг чақалоқлигимиз, қандай дунёга келганимиз, қандай, юришни, гапиришни ўрганганимиз, илк беозор шўхликларимиз ҳақида шундай завққа тўлиб, кўзларида меҳр билан сўзларди-ки, бу шодлик ва меҳр беихтиёр бизнинг юрагимизга кўчарди. Шу орқали онамизнинг меҳрини, бизни қанчалик севишини ҳис қилардик. Гарчи онам бизга-фарзандларининг ҳеч бирига, «Сени жуда яхши кўраман», — демаган бўлса-да, бу ҳикоялар орқали унинг севгисини, меҳрини ҳис қилардик.

Ҳикоялар. Улар оиладаги фарзанд билан ота-она муносабатини мустаҳкамлайди. Суҳбатларимизнинг бирида, болаларга эртак ва ҳикоялар айтиб бериш ҳақида гаплашган эдик.

Narrator 1 Аммо бугун ота-оналар фарзандларига қандай ҳикоялар айтиб бериши ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳикоялар улар жуда кўп ва турли туман. Фарзанд тарбиясига кучли ижобий таъсир қиладигани, бу Муқаддас Калом ҳикояларидир. Муқаддас Каломдаги ҳар бир воқеа катта бир ибрат оларли ҳикоядир. Ҳар куни фарзандларингизга ярим соат, бир соат вақт ажратиб, Муқаддас Калом ҳикояларидан сўзлаб беринг. Шу орқали фарзандингизга Худони танитасиз. Ундан ташқари ўзингизнинг болалигингиз, фарзандларнинг бобо-бувиси, ўзингизнинг бобо-бувингиз ҳақидаги ҳикоялар фарзандингизни оилага мустаҳкамлайди. Бу пайтда фарзандингиз сиздан меҳр, эътибор ва руҳий мадад олади. Ҳар сафар турли хил одамлар, вазиятлар ҳақида ҳикоя қилиб беринг. Бобо-бувилар, тоға-ҳолалар, амаки-ю, аммалар ҳақидаги ҳикоялар фарзандларингизни уларга боғлайди.

Narrator 2 Қариндошларининг қандай одам эканлигини яхшироқ билиб олади. Уларга бўлган меҳри ортади. Энг муҳими уларнинг болалиги, яхшилиги, беозор шўхликлари ҳақида гапириб беринг. Болалар ўзлари ҳақида ота-онасидан эшитишни жуда яхши кўради. Бу ҳикоялар бир умр уларнинг хотирасида муҳрланиб қолади. Болаларингизга ҳикоя айтиш учун ажратган вақтингиз, улар ҳақида айтган ҳикоянгиз, ҳикоя айтиш чоғидаги завққа тўла кўзларингиз, орқали уларни қанчалик севишингизни кўрсатасиз.

Қадрли тингловчи, оилавий муносабатлар ҳақида ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз орқали биз билан боғланинг. Сизнинг мурожаатингиз ва фикрларингиз бизни хурсанд қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top