3:18

Мулоқот қилиш йўллари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Кўп ҳолларда эр-хотинлардан бири ички ҳис-туйғуларини очиқ айтишни истамайди ёки айтишга қийналади. “Никоҳ — эр-хотинлар ўртасидаги ўзаро тушунишга асосланган яқин муносабат учундир, — дейди никоҳ ва оилавий муаммолар бўйича психолог доктор Аллан Петерсен. – Қалблар бирлашиши учун суҳбат уй ва болалар мавзусидан четга чиқиб, кундалик ҳаётдаги воқеалар ҳақида фикр ва ҳиссиётлар билан алмашишни ўз ичига олиши керак”. Кўпинча, биз ички туйғуларимизни яшириб, фақат хафачиликлар ҳақида гаплашамиз. Бироқ, яқин муносабатда бўлиш лаёқати мукаммал севги ҳамда эр-хотинлик муносабатлари учун жуда муҳимдир. Мулоқот қилиш йўллари, айниқса, ҳиссиётлар очиқ бўлиши лозим. Дэйвид Мэйс айтганидек, бу – салбий ҳис-туйғулар пайдо бўлиши билан иложи борича, жаҳл қилмасдан ўзаро бўлишишни англатади.

Narrator 2 Оилада жуфтлик бир-бирига нисбатан пайдо бўлган ҳар қандай салбий туйғуларни ичга ютмасдан ва юракда сақламасдан аниқлик киритиб олиш керак. Агар ҳамма жуфтликлар буни ўрганиб олган бўлганларида эди, оилавий муаммолар бўйича маслаҳатчиларнинг кўпчилиги ишсиз қолган бўлар эдилар”. Эркаклар кўпинча, ҳис-туйғулар билан бўлишишга заифлик аломати, деб қарашади. Улар йиғлаш ва хатоларни тан олишни – “эркакларга ҳос бўлмаган” хусусият деб ҳисоблашади. Эркаклар ҳиссиётларни ифода қилишдан кўра, кўпроқ ақлий баҳсларга мойил бўлишади. Эркаклар “ўзларининг омадсизликлари, ташвишлари ва ҳайратларини бўлишганда ўзларини ноқулай ҳис қиладиган” вазиятларни Райт қуйидагича изоҳлайди. Бу ерда ҳолат “Буни ўзим қила оламан. Менга ҳеч кимнинг ёрдами керак эмас”, дейишни кўрсатади.

Narrator 1 Афсуски, бу ҳолат ёрдам жуда зарур пайтда ҳам “менга ёрдам беринг” деб айта олмасликка олиб келади. Эҳтиёт бўлинг, бошқалар сизнинг имо-ишораларингизни, овозингиз оҳангини ёки юз ифодангизни тушуниши шарт, деб ҳисобламанг. Никоҳда жуфтликларнинг ҳар бири ўзининг нима ўйлаётганини, нимани ҳис қилаётгани ёки нима қилишни исташини шериги яхши билади, деб ҳисоблаши чуқур норозиликка ҳамда аччиқланишга олиб келади. Бошқаларнинг фикрини ўқиш камдан-кам ҳолларда тўғри чиқади. Сиз ўз хафачиликларингизда, муҳтожликларингизда, қувончингизда ёки миннатдочилигингизда шеригингизни жавобгар қилиб қўя олмайсиз. Ҳамма овоз чиқариб айтиши лозим. Ҳатарли тахминларга берилманг. Дўстингиз ёки турмуш ўртоғингиз сизни хафа қиладиган нимадир қиганида, унга бу ҳақда айтишингиз керак. Унинг ўзи биринчи бўлиб ёнингизга келишини кутманг ёки умид қилманг.

Narrator 2 Агар биз тахмин қилишни тўхтатиб, ўз туйғуларимиз ҳақида айтишни бошлаганимизда эди, ҳар бир жуфтлик янада жипсроқ ва мустаҳкамроқ бўлган бўлар эди. Ҳис-туйғулар босими остида қолиш қанчалик ҳавфли экани ҳақида бир нотиқнинг сўзларига қулоқ солинг: “Агар биз уларни ичимизда қанчалик узоқ сақласак, айниқса, салбий туйғуларни, биз албатта портлаймиз; улар кутилмаган вақтда отилиб чиқади. Агар уларни ичимизда сақласак, одатда арзимаган хато қилган инсонга дуч келамиз ва бор ғазабимизни унга сочамиз”. Энди турмуш қурган пайтингизда жуфтингиз қандай инсонлигини, Худо уни қандай инсон қилиб яратганини билиб олишингиз учун вақт керак. Сиз ўзингизнинг ажойиб хусусиятларингизни жуфтингизнинг хусусиятларидан яхши ҳам ёмон ҳам эмаслигини, шунчаки улар бир-биридан фарқ қилишини тушунишингиз лозим. Оила мустаҳкам бўлиши ҳақида янада кўпроқ маълумотларни бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top