3:46

Худонинг ҳимояси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрли тингловчи дўстлар, бугун ўтмишга қайтиб, имонли аждодларимизнинг ҳаётидан гувоҳлик берамиз. Улар ҳам сиз-у биз каби Худога ишонган, ҳаётимизда нима содир бўлса ҳам, Худо яхшиликка ўгиради, деб ишонган кишилар эди. Улар ҳам бегона таълимотга, Худога хуш ёқмайдиган бутпарастликка тиш тирноғи билан қарши инсонлар эди. Худонинг фикрини билиш осон эмас. Тўғри, Унинг иродасини ибодат, Калом ва Муқаддас Руҳ орқали билишимиз мумкин, бироқ доим ҳам керак жавобни ўзимиз истаган вақтда ололмаймиз. Чунки бу борада Худонинг Ўз режаси ва фикри бор. Агар бугун сизни ҳибсга олишиб, «Агар эътиқодингидан воз кечмасанг, сени электр стулга ўтқизамиз», — дейишса, қандай аҳволга тушган бўлардингиз? Ўша дақиқада ишончингиз қай даражада бўлади. Аввалгидай, Худога ишонишда давом этасизми?

Narrator 2 «Худо мени бу қийноқдан қутқарса ҳам қутқармаса ҳам, Унга ишонишда давом этаман», дейсизми ёки: «Худо мени қутқаради. Қутқармаса нима қиламан, қийноқларга дош беролмасам-чи!», — деб қўрқасизми? Ўшандай дамларда балки Худо сизга нима қилмоқчи эканини аён қилар, балки қилмас. Шундай қийноқлар биз имонлиларнинг имонини синайдиган оташ кабидир. Айнан ўша пайтда, бизнинг Худога бўлган ишончимиз қай даражада эканлиги билинади. Қадимда Дониёр пайғамбарнинг дўстлари ҳам мана шундай аҳволга тушишган. Эрамиздан аввал 600 йилларда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга бостириб кириб, шоҳни, яҳудийларнинг ишга яроқли эркакларини асир қилиб, Бобилга олиб кетди. Асирлар орасида Дониёр ва унинг уч дўсти: Ханониё, Мишаил ва Озариё ҳам бор эди. Бобилликлар уларнинг исмларини ўзгартириб, Дониёрни Белташазар, Ханониёни Шадрах, Мишаилни Мешах, Озариёни эса Абеднаху деб аташди.

Narrator 1 Бу йигитларга Худо адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Улар бобилликларга қараганда соғлом ва кўркам кўринардилар. Ундан ташқари Худо Дониёрга тушларни таъбирлаш қобилиятини ҳам ато қилган эди. Бу йигитларнинг бутларга сиғинмаётганини кўрган Бобилликлар бу ҳақида шоҳга шикоят қилишди. Шоҳ эса уларни ёниб турган ҳандаққа ташлашни буюрди. Одатда шоҳга итоат этмаганлар шундай оловли ҳандақда ҳалок бўларди. Шоҳ ғазабланиб, оловни одатдагидан етти баробар кучлироқ ёндиришни буюрди. Кейин эса Дониёрнинг уч дўсти Шадраҳ, Мешаҳ ва Абеднаҳуни боғлаб, оловга ташлашди. Оловнинг тафти уч оғайнини чуқурликка ташлаётган полвонларни куйдириб юборди. Шоҳ уларни оловда куйишини томоша қилиб турган эди.

Narrator 2 У бирданига ўрнидан сапчиб туриб, бақириб юборди: «Биз чуқурликка учта боғланган одамни ташламаганмидик? Аланганинг ўртасида боғланмаган тўртта одам юрибди-ку! Уларнинг бирортасига ҳам зарар етмаган. Тўртинчи кимса худди илоҳий зотга ўхшайди-я!» Шундан сўнг, шоҳ Навухадназар чуқурликнинг оғзига бориб: «Шадрах, Мешаҳ ва Абеднаху, эй Худойи Таолонинг хизматкорлари, қани чиқинглар! Олдимга келинглар!»- деб бақирди. Йигитлар чуқурдан чиққанларида уларга ҳеч қандай зиён етмаган, ҳатто сочлари ҳам, устки кийимлари ҳам куймаган эди. Шу тариқа, тирик Худога ишонган йигитлар Худонинг ҳимоясида омон қолишди. Бу воқеа Бобилда Худонинг улуғланишига сабаб бўлди. Азизлар ҳаётимизда қандай воқеа содир бўлмасин, бу нарса Худонинг улуғланишига хизмат қилсин. Сиз ҳам ҳаётингиздаги гувоҳликни биз билан бўлишишни истасангиз, www.najot.com ва dilkash@najot.com сайларимиз орқали биз билан боғланинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top