Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсоннинг гап сўзлари унинг нимага ишонишини билдиради. Имонлининг гап сўзлари ва ҳаракатлари эса унинг Худога бўлган имонинг қай даражада эканини кўрсатади. Худо имонлининг ҳаётида Ўз мақсади ва режаларини маълум қилганида, бу нарса ҳар доим имонлини қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки бунда пайтда сиз Худонинг айтганларини ўз чиғириғингиздан ўтказасиз, ўз қаричингиз билан ўлчайсиз, ва ниҳоят бу нарса сизнинг қўлингиздан келмаслигини англайсиз. Худо У сизга юклаётган топшириқ сизнинг қўлингиздан келмаслигини билади. У фақат сиз орқали ишламоқчи ҳолос. Шунда сиз қарор қилишингиз керак бўлади. Ëки Худонинг фойдасига «Ҳа», дейсиз, ёки ўз тинчингизни ва кучингиз етмаслигини ўйлаб «Йўқ» — дейсиз. Сизнинг ҳаракатларингиз, сўзларингиз имонингизнинг қандайлигини кўрсатади. Довуд пайғамбарнинг ҳаётидан бир мисол келтирайлик.
Narrator 2 Шунда суҳбатимизнинг асл моҳияти яхшироқ очилади. Пайғамбар Шомуил ёш Довудни кейинги шоҳ этиб танлагани ёдингиздами? У пайтда Шоул ҳали ҳам ўз тахтида эди. Довуд эса қўйларини боқиб юрарди. Филистиликлар Исроил халқига кун бермас, тез-тез уларга ҳужум қилиб турарди. Довуднинг акалари ҳам Шоулнинг қўшини ичида эди. Улар ҳам Филистиликлар билан навбатдаги жангга кетишганди. Отаси Довудни акаларидан хабар олгани юборди. Довуд жанг майдонига етиб келганида, Гўллиёт ўртага чиқиб, Исроиллик аскарларни яккама-якка жангга чақираётган эди. Ютган томон ютқизган томонни асир олади, — деб шарт қўйди Гўллиёт. Довуд эса «Бу суннатсиз ким бўлибдики, Баҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилади?» — деди.
Narrator 1 Каломда ёзилмаган бўлса ҳам, ўша пайтда Довуд Худо уни айнан мана шу баҳайбат душман аскари билан жанг қилиш учун олиб келганини кўнглида сезгандир?! Довуд ҳам нима қилишни билмай, бир зум иккиланиб тургандир, аммо Худонинг халқини шарманда қилаётганини кўриб, чидаб туролмади. Ўша одам билан жанг қилишга қарор қилди. Қарорини эса қуйидаги сўзлари билан тасдиқлади: «Мени шер, айиқнинг панжасидан халос қилган Эгамиз ўша Филистнинг қўлидан ҳам халос қилади». Довуднинг сўзлари унинг Худога бўлган ишончини кўрсатади. У чиндан ҳам Худонинг Барҳаёт ва Нажоткор эканига ишонган. У Худони қудратли деди. У Исроил қўшинини ҳимоя қилади-деди. Худо шундай қилди. Довуднинг сўзларидан ва ҳатти-ҳаракатидан Худога бўлган имонини кўришимиз мумкин.
Narrator 2 Бизнинг сўзларимиз билан ҳатти ҳаракатимиз ҳам Худо ҳақида нима ўйлашимизни, Уни қанчалик даражада билишимизни ва Унга қанчалик ишонишимизни кўрсатади. Кўпчилик Довудни тентак болакай деб биларди. Ҳатто Гўллиёт ҳам уни тентак болакай, деб менсимади. Бироқ Худо шу болакай орқали Исроилликларни душманлардан қутқарди. Шу кичкина болакай орқали Ўзининг қудратини намоён этди. Атрофдаги халқлар Исроилнинг Худоси ҳақида билиши учун, Исроилликларни кучли душман қўлидан қутқарди. Худо бугун ҳам сиз орқали ишламоқчи. У сиз орқали сизга ва бошқаларга Ўзининг кимлигини маълум қилмоқчи. Унинг таклифини қабул қилиш эса сизнинг қўлингизда.
Азизлар Худонинг ҳаётимизда қандай ишлашини билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.