3:25

Телефонсиз ҳаёт йўқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Ҳеч биримиз бугун уяли телефонсиз турмушимизни тасаввур эта олмаймиз. Сўзлашиш, «СМС», «ММС» тарзидаги мактублар ёзиш ва алмашиш, турли ижтимоий сайтларга, чатларга кириш барчаси телефон орқали бажарилади. Севимли ҳамроҳимизга айланган мобил телефонининг фойдаси бисёр. Энди узоқ масофадаги ишимизни ҳал этиш учун бир қўнғироқнинг ўзи кифоя. Бироқ унинг саломатликка таъсирлари талай. Уяли алоқа воситасидан фойдаланганда дастлабки ўн беш дақиқагача унинг салбий таъсири сезилмайди. Инсон танасининг электромагнит нурланишларга энг таъсирчан қисми бош бўлгани учун ҳам телефонда сўзлашувда асаб ҳужайраларининг емирилиши кузатилади. Мутахассислар телефонда сўзлашаётган инсоннинг қон босимини ўлчашганида турли ёшдагиларда ҳам қон босимининг кўтарилишини аниқлашган.

Narrator 2 Бироқ 12 ёш атрофидаги болаларда қон босимининг кўтарилиши бошқаларга қараганда кўпроқ бўлган. «СМС» лар кичик ҳарфларда ёзилгани боис, кўз нурини пасайтиради. Дунёда ҳар 20 та инсондан биттаси мобил алоқа нурланишининг қурбонига айланаётгани ачинарли ҳол. 2000 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уяли телефонлар зарарига оид Европа парламентига тақдим этган ҳисоботида инсонларнинг саратон касалига чалинишида уяли телефонларнинг таъсири кучли эканини таъкидлаган эди. Нурланиш, асосан, телефондан сўзлашув вақтида чиқади, «кутиш» ҳолатида у нурланишдан буткул халос бўлмайди. Чунки уяли телефон база станциясига ўзининг тармоқ доирасида эканлиги, қўнғироқ, «СМС» ва шу каби маълумотларни қабул қилишга тайёр эканлиги ҳақида ахборот бериб туради. Демак, «кутиш» ҳолатидаги телефонни қулоққа тутиб эмас, балки қўлда ушлаб туриш шарт!

Narrator 1 Метрополитенда, хизмат доирасидан ташқарида, зарур бўлмаса тунда, кераксиз пайтларда телефонни ўчириб қўйиш тавсия қилинади. Чунки ўша пайтда ҳам уяли алоқа телефонингиз сизни нурлантиришда давом этаверади. Уни иложи борича қўлда ва ён халтада олиб юриш лозим. Уст кийимнинг ичига солиб юриш тавсия қилинмайди. Бир томондан бу қулоқчиннинг борига шукур, уни тақиб оласиз-у, дунёни унутасиз. Бировга халақит бермаган йўловчи эса автобусда бошқаларнинг эътиборини тортмайди. Истаган пайтингизда кўнглингиз тусаган мусиқани эшитиб кетаверасиз. Асаб тизими ва соғлиқ учун хавфсиз бўлган шовқин 20-30 Дб бўлиши керак. Метронинг шовқини 95 Дб га тенг. Бу  шовқин ҳисобига метрода мусиқа овозини энг баланд диапазонга қўйишга тўғри келади.

Narrator 2 Агар мана шу тарзда икки йил транспортда баланд овозда мусиқа эшитсангиз, эшитиш қобилиятингиз 20-30 фоизга пасаяди ва карлик сизни аста-секин асир этади. Шунингдек, эшитувчида қон босими кўтарилади, юрак уришининг мароми ўзгаради. Демак, доимий шовқин юрак қон-томир касалликлари, иштаҳанинг пасайиши, асабларнинг таранглашишига олиб келиши мумкин. Инсон учун энг оғир жазо қарамлик бўлса керак. Телефонда  гаплашяпсиз, унинг жавобига маҳталсиз, қарамсиз. Ёки интернетдаги ижтимоий тармоқда мулоқотга киришдингиз. Унинг муомаласидан руҳланиб, кўпроқ гаплашасиз. Яратилган кашфиёт, қулайлик эса одамнинг манфаатига хизмат қилиши керак. Асло, ўзимиз яратаётган қулайликларнинг қурбони ёхуд асири бўлиб қолмайлик! Унинг нафақат соғлигимизга, балки руҳиятимизга етказадиган зарбаларидан ҳимояланайлик. Бунинг учун эса меъёр ва спортнинг этагини маҳкам тутсак бас!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top