3:31

Худо билан учрашувлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзан янги учрашган инсонингиз билан у қадар тез тил топишиб кетолмайсиз. Бир инсон ҳақида узил-кесил бир фикрга келиш учун, уни яхшироқ билиш керак бўлади. Инсонни яхшироқ билишнинг йўли – бу у билан бирга бирор бир ишни қилишдир. Инсоннинг қандайлиги иш устида билинади. Бирга ишлаш жараёнида у инсоннинг ҳақиқатда қандайлигини, юрагини, фикрларини, камчиликларини, заифликлари-ю, ютуқларини билиб оласиз. У инсонни яхшироқ билганингиз сари, ёки ундан узоқлашасиз, ёки унга боғланиб қоласиз, дўстлашасиз. Бу биз инсонларга ҳос нарса. Бу биз билан Худо ўртасидаги муносабатга ҳам тўғри келади. Нега биз инсонлар Худони билишимиз керак, деб ҳисоблаймиз?! Нега ҳар бир имонли Худони билишга интилади?! Бунинг жавоби оддий – чунки Худо биздан Уни билишимизни истайди.

Narrator 2 Ҳа, чиндан ҳам Худо биз уни билишимизни, танишимизни истайди. У қандай қилиб биз ақлсиз инсонларга Ўзини билдиради? Биз чиндан ҳам Худонинг донолиги олдида ожизмиз. Бизнинг ақлимиз Худонинг донолиги олдида ожиз қолади. Худони яхшироқ билиш учун Уни иш устида кўришимиз керак. Ҳар бир имонли Худонинг сифатларини, аслида қандайлигини Унинг ишларини кўргачгина билиб олади. Худо сизни Ўз ишига, У сиз учун тайинлаган топшириғига чақирганида, иккиланмасангиз, итоат қилсангиз, Худо сизга берган иш жараёнида Уни яхшироқ билиб оласиз. Чунки Худо ўша ишда сиз билан бирга бўлади. Сизни чақирган ишга ўзи бош-қош бўлади, сиз орқали ишлайди.

Баъзилар: «Худо ҳеч қачон менга мен қила олмайдиган ишларни бермайди» — дейишади. Менимча, бу нотўғри. Худо бизга биз қила олмайдиган ишларни ҳам беради, чунки ўша ишни Унинг ўзи бошқаради ва биз орқали бажаради. Шунда Унинг исми улуғланади, бизнинг эса итоатгўйлигимиз ва имонимиз синалади.

Narrator 1 Агар Муқаддас Каломни диққат билан ўқиган бўлсангиз, Худо инсонларга берган топшириқларнинг ҳаммаси Худо қила оладиган ишлар бўлган. Масалан, юзга кирган Иброҳим пайғамбар билан Соронинг фарзанд кўриши, Мусонинг Исроил халқини Қизил денгиздан олиб ўтиши, Гидеоннинг 300 та аскар билан Мидиёнликларнинг 120,000 аскарини мағлуб қилиши, Исо Масиҳнинг Ўз шогирдларига кўплаб одамларни тўйдиринглар, деб айтиши. Буларнинг ҳеч бири инсон қўлидан келадиган ишлар эмасди. Бу дунёдаги инсонлар ва Худонинг фарзандлари Унинг бирор бир ишини кўрганларидагина, Худонинг аслида кимлигини англаб етадилар.

Narrator 2 Исо Масиҳ қайиқда ухлаб қолганида, шогирдлар бўлаётган тўфондан қўрқиб ваҳимага тушдилар. «Устоз, тур ўлаяпмиз», — деб Исо Масиҳни турғиздилар. Исо Масиҳ эса туриб, денгизга дўқ урди. Уни тинчлантирди. Шундагина шогирдлари Унинг оддийгина инсон эмаслигини, Унинг пайғамбарлардан ҳам буюк эканини ҳис қилишди. Бешта нон ва иккита балиқ билан 5000 та одамни тўйғизганида ҳам, Унинг илоҳий зот эканини ҳис қилишди.

Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай бўлади. Худо билан учрашув, биздан имонни талаб қилади. У сиздан Ўзи режалаштирган бирор ишга қўшилишингизни истаса, бунга ҳеч иккиланмай «Ҳа», деб жавоб беринг. У билан учрашув, У билан бирга ишлаш, сизга ёқимли бўлади. Уни яна ҳам яхшироқ билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top