3:22

Худонинг севгиси 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Севгининг нима эканлигини биз билмаймиз ва балки ҳеч қачон била олмасмиз ҳам. Бироқ биз унинг қандай қилиб намоён бўлишини билишимиз мумкин ва шунинг ўзи биз учун етарлидир. Аввалом бор биз севгининг эзгу ният кўринишида намён бўлишини кўрамиз. Севги барчага эзгулик тилайди ва ҳеч кимга нисбатан ёмонлик ёки ёвузлик тиламайди. Бу ҳаворий

Юҳаннонинг сўзларида аниқ кўриниб турибди: «Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради» (1 Юҳанно 4:18). Қўрқув — бу бизга зиён етказишлари ёки бизни азоблашлари мумкин, деган ўй-фикрга борганимизда пайдо

бўладиган азоб берувчи ҳис-туйғудир. Биз то бизга яхшилик истамайдиган бирортасининг ҳукмронлиги остида эканмиз, бу қўрқув ҳеч қачон йўқолмайди.

Бизга эзгуликни рраво кўрадиган Зотнинг ҳимоясига ўтган пайтимизда эса, қўрқув изсиз йўқолади. Магазиндаги одамлар тўпи ичида адашиб қолган болакай

қўрқиб кетади, чунки у ўз атрофидаги нотаниш одамларга душман сифатида қарайди. Кўп ўтмай, болакай ўз онаси бағри қайтганида, бу даҳшат чекинади: бола онасининг ўзига нисбатан ҳайрихоҳ эканлигини билади ва бу нарса қўрқувни ҳайдаб

чиқаради. Ер юзи душманларга тўлиб-тошгандир ва бу душманлар бизга зиён етказиши эҳтимоли мавжуд экан, қўрқувдан қочиб қутулишнинг иложи йўқ. Қўрқув устидан уни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этмаган ҳолда ғалаба

қозонишга уриниш бутунлай бефойдадир. Юрак хотиржамликни ваъз қилувчиларга қараганда донороқдир. Биз токи эҳтимоллик қўлида эканмиз, токи эҳтимоллик назариясидан умид излар эканмиз, токи душманни маккорлик билан алдай олишимиз туфайли яшаётганлигимизга умид қилишимиз зарур экан, бизда

қўрқиш учун барча асослар мавжуд бўлади.

Бу қўрқув бизни азоблайди. Севги Худодан эканлигини билиш ва ҳеч ким билмайдиган жойга Севикли Зот билан етаклашган ҳолда кириш билангина

қўрқувни ҳайдаш мумкин. Агар инсон ўзига ҳеч нарса зиён етказа олмаслигига ишонса, шу заҳотиёқ қўрқув бутун Коинотдан йўқолади. Эҳтимол, баъзи-баъзида асабийлашиш, жисмоний оғриқнинг табиий кўнгилсизлигини ҳис қилиш

мумкин, бироқ қалбинг тубигача кириб борадиган азобловчи қўрқувдан бутунлай ҳалос бўласан. Худо севгидир ва Худо ҳамма нарсанинг Ҳукмдоридир. Худонинг севгиси бизга нисбатан абадий бахт-саодатни тилаш туйғусини Худода

уйғотади, Худонинг олий ҳокимияти эса Унга бу бахт-саодат билан таъминлашга имкон беради.

Ҳеч нарса солиҳ одамга зиён- заҳмат етказа олмайди.

Танани балки ҳалок этарлар,

Лекин Худо ҳақиқати барибир қолар,

Чунки абадийдир Унинг Шоҳлиги!

Бу сўзлар Мартин Лютер жанобларига тегишлидир.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top