3:30

Мусо ва белгилар

MP3

Narrator 1 «Худованд Сен менга бирор бир белги кўрсат, шунда мен ҳам Сенга ҳеч иккиланмай бўйсунаман». Ассалому алайкум. Биз инсонлар Худо бизга бирор бир нарса қилишимизни истаётганида, бизни Унинг ишига қўшилишга чорлаганида худди юқоридаги гапни дилимиздан ўтказамиз ёки аниқ қилиб Худога сўзлаймиз. Биз сиз билан Мусо пайғамбар ҳақида суҳбатлашганмиз. Аммо бугун Мусо пайғамбар ва белгилар ҳақида суҳбатлашамиз. Мусо ёнаётган бута олдида туриб, Худонинг сўзларини тинглаганида, Ундан бирор бир белги кўрсатишини истаганмикан? Менимча, ҳа. У ёнаётган бутани кўрганида, унинг ичидан туриб Худо гапирганида, гапираётган овоз чиндан ҳам Худоникимикан, — деб шубҳаланган бўлиши, яна бошқа бир белгини кутган бўлиши мумкин.

Narrator 2 Худо ҳамма нарсани билгувчидир. У Мусога чиндан ҳам Худо билан гаплашаётганини, уни Худо юбораётганини билиши учун бир нечта белгилар берди. «Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади» (Чиқ 3:12). Агар шу оятни ўзимизнинг сўзларимизга ўгирсак-чи?! Унда Худо шундай деган бўлади: «Мусо, сен Менга итоат қил. Мен Исроил халқини сен орқали қутқараман. Сен Менинг Қутқарувчи эканимни биласан ва мана шу тоғда туриб Мени улуғлайсан». Худо Мусони қачон жўнатди. У итоат қилмасидан олдинми? Ëки кейинми? Албатта Мусо Худонинг буйруғини бажаришга рози бўлганидан кейин.

Narrator 1 Аммо унгача Мусо Худодан жуда кўп белгилар сўради. Тўғридан тўғри: «Менга белги кўрсат», — дегани йўқ. У бу ишни ўзи қила олмаслигини биларди. Исроил оқсоқолларини ҳам, Фиръавнни ҳам ўзи ишонтира олмаслигини, халқни ўзи Мисрдан олиб чиқиб кета олмаслигини биларди. Шунинг учун ҳам у Худога: «Исроил халқи гапимга қулоқ солмасдан: «Эгамиз сенга зоҳир бўлмаган», деб менга ишонмаса, унда нима қиламан?- деб сўради. Қандай ажойиб, Мусо пайғамбар ҳам сиз-билан бизга ўхшаш инсон бўлган. Биз ҳам инсонлар бизнинг Худо ҳақидаги гапларимизга ишонмасликларидан чўчиймиз. Баъзи пайтларда Мусодан ҳам баттар эзма бўлиб кетамиз. Яна белгиларга қайтсак. Шунда Худованд: «Қўлингдаги таёқни ерга ташла!- деб амр қилди… Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. … — Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла! – деб амр берди Эгамиз.

Narrator 2 Мусо қўлини узатиб, илоннинг думидан ушлаган эди, шу заҳоти илон Мусонинг қўлида яна таёққа айланиб қолди. Шу мўъжизани кўрсатасан! – деб амр берди Эгамиз, — токи Менинг халқим ота-боболари – Иброҳим, Исҳоқ ва Ëқубнинг Худоси – Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар.» (Чиқ 4:1-5).

Худованд Мусога истаганича белгилар берди. Мусонинг унга чиндан ҳам Худо гапираётганига ҳеч қандай шубҳаси қолмади. Шундан кейин ҳам Мусо Мисрга қайтиб боришдан, Худонинг унга берган топшириғини бажаришдан қўрқди. Бу ишни аниқ эплай олмайман. Худо мени танлаб адашди-ёв, деб ўйлади. Биз ҳам кўп ҳолларда ўзимизни Мусодай тутамиз. Бизга Худога гапираётганига ишончимиз комил бўлса ҳам, Худо айтган ишни қилишга журъатимиз етмайди. Худо мени танлаб адашди-ёв, деб ўйлаймиз. Худованд ҳеч қачон инсон танлашда адашмайди. Худо сизни танлабдими, демак сиз шу ишни қила оласиз. Бу сиз учун шараф.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top