3:41

Пайғамбар Хулда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биласизларми яқин-яқингача, қадимда аёл пайғамбарлар ҳам бўлганини билмасдим. Кўп бора, Муқаддас Каломни ўқиган бўлсам ҳам, бу ҳақида билмаган эканман. Қадимда Худованд баъзи аёллар орқали Ўз ишларини бажарган. Масалан Дебора Исроилда ҳакам бўлган. Унинг эри эмас, айнан ўзи, аёл киши бўла туриб, Исроил халқига ҳакамлик қилган. Бу Худонинг иродаси ва хоҳиши эди. Шунинг учун ҳам халқ бу аёлга итоат қилган. Бундан 100-200 йиллар олдин, аёлларнинг давлат ишига аралашиши уёқда турсин, бирор бир корхонада ишлаши ҳам маън этилган. Қизлар мактабга бормаса ҳам бўларди. Таълим олиш, ва бирор жойда ишлаш қизлар учун эмас, дейишарди. Яқин тариҳда аёлларга шундай муносабат бўлган бўлса, демак қадим тариҳда ҳам муносабат шундай бўлган.

Narrator 2 Умуман Худо пайғамбар ёки ҳакам тайин этганда, асосан эркакларни танлаган.

Аммо Худо аёлларни эркаклардан кам кўрмайди. Улар ҳам ҳурмат қилинишга, эъзозланишга ва севилишга лойиқ. Худо уларни ҳам Ўз суратида яратган. Унга ҳам гўзал сифатларидан берган. Шунинг учун бўлса керак, Исроил халқи тарихига назар солсангиз, у ердан, халқнинг тақдирига ижобий ҳисса қўшган аёл шахсларни кўрасиз. Шулардан бири пайғамбар аёл Хулдадир. У ким эди? Қайси замонда яшаб, Худога хизмат қилган? Калом унинг кимлиги ҳақида шундай дейди: «Хулда Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллуннинг хотини эди. Хархаснинг набираси Шаллун Тихвонинг ўғли эди. Хулда Қуддуснинг янги даҳасида яшарди.»

Narrator 1 Биласизки, ҳар бир пайғамбар махсус бир хизмат учун юборилади. Улар халқ билан Худо ўртасида воситачилик қилади. Худонинг сўзларини халққа етказади. Хулданинг вазифаси ҳам шундан иборат эди. Муқаддас Каломнинг Эски Ахд қисмида Хулда ҳақида кўп ёзилмаган. Хулда шоҳ Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган пайтларда яшаб, Худога хизмат қилган. Шоҳ Йўшиё эрамиздан аввалги 600 йилларнинг ўрталарида Яҳудога ҳукмронлик қилган. Хулда ҳам шу йилларда пайғамбарлик қилган аёл ҳисобланади.

Бироқ юқорида айтганимиздек, Каломда бу аёл фақат бир жойда тилга олинади. У шоҳ Йўшиёнинг ҳаёти, йўл қўйган хатолари, бундан буёғига нималар қилиши кераклиги ҳақида Худодан олган сўзларини Йўшиёнинг буйруғига кўра келган руҳонийларга маълум қилади. Худо бу пайғамбар аёл орқали Йўшиёга шундай дейди:

Narrator 2 «Сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар: Яҳудо шоҳи ўқиган китобда ёзилганидай, бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Улар Мендан юз ўгирганлари, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлар туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди. Эгамизнинг хоҳиш-иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: «Исроил халқининг Худоси – Эгамиз эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда, бу юрт вайрон бўлиб, бу юртда яшайдиганлар лаънати бўлсин, деган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга итоат қилдинг, қайғудан либосларингни йиртиб, ҳузуримда нола қилдинг. Мен ҳам илтижоларингни эшитдим…» (4 Шоҳ22:15-20). Пайғамбар Хулда ҳақида билганларимиз мана шулар. Тангримиз шоҳ Йўшиёга хатоларини тузатиш учун имкон берди. У сиз-билан бизга ҳам шундай имкон беради. Буни ўтказиб юбормасак бас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top