3:26

Исо Масиҳ кўз олдимда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан бўлишмоқчи бўлган гувоҳлигимиз 1960 йилда Руминиялик бир жасур масиҳийнинг ҳаёти билан боғлиқ. Рус полковниги қўлида таёқ билан бир тўп маҳбуслар сақланадиган катта камера эшигини очди. Бу қамоқхона маҳбуслари қулдек ишлатиларди. Уларни ҳар куни бирор жойга ишга олиб боришарди. Шундай чиқишлардан бирида кимдир бошқа бир маҳбусга Хушхабар айтгани полковникнинг қулоғига етиб борди. Полковник ўша одамни топиш учун кирганди: «Ким ўша одам?», — деб ўшқирди маҳбусларга. Ҳеч кимдан садо чиқмагач: «Яхши, ундай бўлса ҳаммангиз баравар калтакланасиз!», — деди чакка мушаклари бўртиб. Навбат Иосиф Станескийга келди. «Хўш, нега шимингни ечмай турибсан, калтак зарбидан қўрқаяпсанми?»

Narrator 2 Станеский, шимини ечар экан, деди: «Худо бор. Бир куни У сени қилган ёвузлигинг учун жазолайди». Ҳамма маҳбуслар нафасларини ичларига ютишди. Бундай жавобдан кейин Иосиф Станеский омон қолмаслиги аниқ эди. Поковник уни ғазаб билан уни уришга чоғланганида, соқчилардан бири кириб, Полковникни Вазирликдан келганлар кутиб туришганини хабар қилди. Полковник ноилож калтаклашни бошқа кунга қолдиришга қарор қилди: «Сен билан кейин гаплашаман!», — деди у чиқиб кетаётиб.

Аммо Полковник Станескийни жазолашга келишга шошилмади. Замон жуда нотинч, бир бошлиқ бошқа бир бошлиқни кўролмай, бир-бирларидан нафратланиб, хато топишга уринаётган дамлар эди. Нимадир бўлиб, Полковникнинг ҳам ишидан камчилик ва хато топишибди. У ҳам судланиб қамоққа ҳукм қилинди.

Narrator 1 Бир неча кундан кейин, Полковник Албонни худди шу Станеский турган камерага олиб киришди. Ҳамма маҳбуслар ундан аламини олиш учун унинг устига ёпирилишди. Иосиф Станеский эса душманини ҳимоя қилиш учун калтакларга ўз танасини тутиб берди. Станеский ҳақиқий масиҳий эди. У калтаклар зарбидан жароҳатланди. Маҳбуслар унга ғамхўрлик қилишди. Кейинроқ бир масиҳий маҳбус ундан сўради: «Шундай ғайри оддий ишлар қилиш учун қудратни қаердан оласан? Кеча ҳам душманингни сени ўлдирмоқчи бўлган одамни ҳимоя қилдинг. Бунча жасорат қаердан?». «Мен Исо Масиҳни ҳаддан ташқари севаман. Уни ҳар доим кўз ўнгимда кўраман, ҳатто душманларимда ҳам уни кўраман. Исо Масиҳ уларни яна ҳам ёмонроқ ишлар қилишдан сақлаб қолади.» — деди Станеский.

Narrator 2 Биз масиҳийлар баъзан Исо Масиҳ учун азоб чекишга маҳкум бўламиз. Бироқ қийноқлар ичида ҳам Худованднинг нури қалбимизни ёритиб, бизга ҳотиржамлик баҳш этади. Суҳбатимиз охирида ҳаворий Павлуснинг сўзларини эсга олсак: «Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйласам-да, фақат бир нарсанигина ўйлайман; орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон жаҳдим билан ҳаракат қиламан. Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади.» (Фил 3:13-15). Қадрли тингловчи, масиҳийлар ҳаётидан олинган гувоҳликлар билан танишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com va dilkash@najot.com сайтларимиз эшиклари ҳамиша сиз учун очиқ. Марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top