2:55

Фикрларни бошқариш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугунги гувоҳлигимиз бир биродаримизнинг ҳаётида бўлиб ўтган, аммо ҳар биримизда ҳам бўлиши мумкин бўлган ҳолат ҳақида бўлади. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди:

«Менда турли хил чалкаш фикрлар пайдо бўла бошлади. Аниқроғи, аввал ҳам шундай чалкаш ва ёқимсиз фикрлар бўларди-ю, аммо улар янада кўпайиб, кучайиб кетгандай, назаримда. Баъзан бу фикрлар менга тинчлик бермайди. Мен уларни ўйламасликка ҳаракат қиламан, бироқ бу менинг қўлимдан келмайди. Онам томондаги қариндошлар ичида ақли заифлик ва ақлдан озиш каби ҳасталиклар учраган. Мен ҳам шу фикрлар ичида ақлдан озиб қолсам керак, деган қўрқув менга тинчлик бермай қўйди.

Narrator 2 Бир куни сокин вақт пайтида қўрқувимни Худовандга айтиб йиғладим. Худованд эса менга 2 Коринфликлар 10 боб 5 оятни эслатди. «Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз». Бу оятдан сўнг, менга келаётган ҳар қандай чалкаш фикрлар Худодан эмаслигини билиб олдим. Худодан бўлмаса, бу иблиснинг иши. У мени шу фикрлар билан қўрқитиб, асир олмоқчи. Кейин яна Худовандга ёрдам сўраб ибодат қилдим. У менга яна бир оятни эслатди: «…нима тўғри, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар» (Флп 4:8). Шундан кейин мен Худованд яратган яхши нарсалар ҳақида, инсонлардаги яхши хислатлар ҳақида ўйлай бошладим. Лекин мени яна бир ёмон фикр қийнарди.

Narrator 1 Жамоатхонада ўтирганимда ёки Калом ўқиётганимда жирканч жинсий алоқа тўғрисидаги фикрлар пайдо бўлиб қоларди. Бу нарсалар ҳақида фикр қилишни ва кўришни истамасам ҳам улар миямга бостириб келарди. Мен эса уларни ўзимнинг фикрларим деб ўйлаб, ўзимни гуноҳкор ва айбдор ҳис қила бошладим. Бир неча кунлардан кейин Худованд бу фикрлар шайтоннинг режаси эканини тушунтириб берди. Мен Худовандга қанча талпинсам, иблис ҳам мени Ундан узоқлаштириш учун ақлимга шундай ёмон фикрларни сингдириб, мени кишанлаб олмоқчи экан. Шундан кейин, ҳар сафар миямга ёмон фикрлар келганида, Уларни Худованд номи билан ҳайдай бошладим. Улар меники эмас, шайтонники эканини таъкидлаб, бу фикрларга чек қўйдим.

Narrator 2 Фикрлар ҳар хил бўлади. Баъзилари қўрқувга солади. Баъзилари сизни ноқулай ҳис қилишга мажбур қилади. Баъзилари ўзингизни гуноҳкор деб билишга ундайди. Аммо мен шуни билдим-ки, ёмон, қўрқинчли фикрларнинг ҳеч бири Худодан эмас экан. Худодан бўлмаган фикрларни қувиб, уларга қарши туриб, фақат Худованд ҳақидаги, У яратган инсонларнинг яхши сифатлари ҳақидаги фикрларни онгимга мустаҳкамладим. Шундан сўнг аста-секин ёмон фикрлар мени тарк эта бошлади. Мен чалкаш ва ёмон фикрлардан озод бўлдим. Фикрлар ҳақида Худонинг фикрини ва шайтоннинг тактикасини билиб олдим. Энди у мени алдай олмасди.» Азиз тнгловчи, бу воқеа чиндан ҳам ҳар биримиз билан содир бўлиши мумкин. Гувоҳлик сизга фойдали бўлди, деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top