3:28

Аҳвол ўзгарди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд хушхабарининг тарихига назар ташласак, жуда кўп масиҳийлар, Исо Масиҳнинг издошлари турли усулларда жазоланганлар. Исо Масиҳнинг вафотидан кўп ўтмай, юзлаб масиҳийлар ареналарда шерларга ва йиртқич ҳайвонларга ем қилинган. 14-18 асрларда эса уларни оловда куйдиришган. Баъзилари мўъжиза туфайли омон қолган. Бошқалари эса имонлари туфайли шаҳид бўлишган. Шунга қарамай, хушхабар йўқолгани йўқ. Масиҳийлар ном-нишонсиз тарихга айлангани йўқ. Худованд бир шаҳид учун минглаб инсонлар юрагини забт этади. Худованд Ўзи бошлаган ишни охирига етказади. Худди шу ҳақиқатни Стенлей исмли масиҳийнинг ҳаётида кўришимиз мумкин. Бу воқеа 1996 йилда Индонезияда содир бўлганди.

Narrator 2 Стенлей жуда тўғрисўз ва ёқимли йигит эди. У Жакартадаги Муқаддас Калом мактабини тугатгач, Худованднинг бошқарувига кўра Ментавай оролига кетишга қарор қилди. У ернинг аҳолиси Ислом дини ва бутпарастликка муккасидан кетган бўлиб, уларнинг ҳаётида бу икки диннинг аралашиб кетганини кўриш мумкин эди. Стенлей Ментавай оролида чин дилдан хизмат қилди. Унинг гапи билан эндигина Масиҳийликни қабул қилган киши ўз уйидаги бутни олиб чиқиб ёқди. Унинг ичида Қуръондан бир нечта оятлар ҳам бор эди. Бу ҳақида эшитган бошқа мусулмонлар Стенлейни ҳукуматга топширишди. Уни ҳибсга олиб, тезда қамоқхонага жўнатишди. Унинг қамоқдалигини эшитган Муқаддас Калом мактабининг оқсоқоли зудлик билан уни кўриш учун Ментавай оролига жўнади.

Narrator 1 Қамоқхонага етиб келганида, уни бошқа жойга кўчиришгани маълум бўлди. Ниҳоят уч кун деганда уни бир қамоқхонанинг госпиталидан топди. Калтаклар зарбидан унинг юзлари, танаси қорайган шишиб кетган эди. Ўзи эса хушсиз ҳолатда ётарди. Оқсоқол Сиви госпиталда қолиб, унга ғамхўрлик қилди. Унинг яраларига малҳам қўйиб, унинг учун ибодат қилди. Бир неча кундан кейин Стенлей ҳушига келди, бироқ гапира олмасди. Оқсоқол Сивини госпиталда қолишига ортиқ рухсат беришмади. Кетиш олдидан оқсоқол Сиви Стенлейнинг тепасида туриб кўз ёшлари билан деди: «Стенлей, бу мен оқсоқол Сивиман. Мени эшитаяпсанми?». Аммо Стенлей қимирлай олмади. У фақат кўзлари билан Сивига қараб, йиғлади. Оқсоқол Сифининг ташрифидан сўнг Стенлей Худонинг олдига равона бўлди.

Narrator 2 Унинг ҳаётида бўлган воқеалар ва ўлими жуда кўплаб имонлиларни жунбушга келтирди. Унинг ҳамюртлари бўлган бир неча йигитлар Исо Масиҳни қабул қилиб, Стенлей ўқиган Муқаддас Калом мактабига киришди. Кейинчалик бу йигитлар ва Стенлейнинг оила аъзолари у хизмат қилган ва вафот этган оролда хизмат қилишга қарор қилишди. Кўп ўтмай Ментавай оролида Исо Масиҳ издошлари кўпайди. Стенлейнинг ўлими кўп Ментавайликларнинг Исога келишига сабаб бўлди. Ментавайлик кўпгина ичкиликка, қиморга ва гиёҳвандликка муккасидан кетган мусулмонларнинг 300 нафари бу қулликдан озод бўлиб, ҳаётларини тубдан ўзгартиришди. Унинг ўлими кўпларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартириб юборди. Қадрли тингловчи, масиҳийлар ҳаётидан олинган ҳақиқий гувоҳликлар билан танишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com va dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top