2:39

Худо билан муносабат

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз.

Азиз биродарлар, бугунги мавзумизнинг сарлавҳаси орқали сиз азизларга берилган саволимиз ҳар бир масиҳий учун жуда муҳимдир. Саволимиз шундай жаранглайди: Ҳозир Худо билан яқинмисиз?

Азизлар, итоат қилиш бу Худованд билан янада яқинроқ бўлиш деганидир. Азизлар, Худо билан яқиндан мулоқотда бўлишнинг тез ёки енгил йўллари бўлмайди. Ҳар бир масиҳий учун доимо ибодатда бўлиш ва Худонинг каломини ўқиб бориш жуда муҳим.

Шу билан бирга айнан шу учун вақт ажрата олишимиз керак. Биз Худованд билан ибодат орқали суҳбатлашишимиз мумкин. У эса ўз ўрнида биз имонли масиҳийларга Ўзининг каломи орқали гапиришда давом этади.

Худо ҳар биримизга қандайдир оят орқали ёки каломдаги бирон бир парча орқали ҳам ёки бўлмаса, айтилаётган въаз орқали ҳам гапириши мумкин. Энг аввало эса, биз масиҳийлар Худованд бизнинг ҳаётимизни Ўзининг каломи орқали бошқаришини сўраб ибодат қилишимиз мумкин.

Шундагина Муқаддас Руҳ бизга тинчлик беради ва тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатади. Агар ҳар биримиз Худованднинг иродаси ҳаётимизда амалга ошишини истасак, албатта, бошқа инсонларга Худонинг Хушхабарини етқазишга ҳаракат қилишимиз керак.

Хушхабарни доимо ўз юрагида сақлаб бошқаларга гапирмайдиган инсон ҳар ҳолда ғалати кўринса керак. Худованд эса сизни ва мени Хушхабар тарқатиш учун танлаб олгандир.

Азиз биродарлар, агар сиз қатнаётган ибодахона тез тез Хушхабар тарқатиш ишларини ташкиллаштириб турадиган бўлса, албатта, ҳар биримиз ҳеч иккиланмасдан ушбу хизматда иштирок этишимиз керак.

Бундай хизматлар, албатта, Худовандга хуш ёқади. Ҳар бир масиҳий киши доимо Хушхабар айтиш учун максимал даражада имконият қидириши лозим. Хушхабар айтишни истаган киши Худонинг ёрдами ила кўп нарсани амалга ошира олади.

Ўйлайманки, бугунги эшиттиришимиз орқали кўпчилигимизнинг юрагимизда Хушхабар тарқатиш истаги олов бўлиб ёнса, албатта, Худо учун хизмат қилинг.

Худованд учун олиб бораётган хизматингиз осон кечмаслиги аниқ, лекин бизнинг Худованд ҳар биримизни ҳимоя қилиш учун қудрати етади. Азизлар, сиз билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top