2:59

Болаларнинг ўсишига ёрдам 189

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар ва ота оналар, бугунги мавзумизни болаларимиз ҳаётига боғлиқ суҳбат билан давом эттириш ниятидаман. Болалар ўзларининг келажакдаги касб ва ҳунарларини танлашида оталарнинг ўрни қандай бўлиши мумкин?

Албатта, бизнинг халқимизда оталар нафақат ўз фарзандларининг оила қуришдаги режаларига, балки уларнинг касб ва ҳунар танлашларига ҳам катта таъсир кўрсатишлари мумкин экан. Бундан мақсад, болаларимиз келажакда омадли инсонлардан бири бўлиб ўсишлари учун деб ўйлайман.

Энди яна бошқа бир масалани кўндаланг қилиб қўймоқчиман. Балки болаларга бироз эркинлик бериб, уларнинг ўзлари танлаган касб ҳунарга йўналтирганимиз маъқулроқдир. Ҳатто уларнинг ўзлари танлаган севимли ёрларига етишишларига имкон берганимиз, келажакда уларнинг оиласи мустаҳкам бўлишининг гарови бўлар.

Азиз биродарлар, бу ҳозирги айтиб ўтган иккинчи вариантимиз албатта яхшироқ, деб айтишимиз мумкин. Бундай усулдан кўпинча Европа ва бошқа чет мамлакатларда кўпроқ фойдаланишади десам ҳам бўлади.

Шу билан бирга ҳозирги кунда ўзбеклар орасида ҳам замонавий оила аъзолари ҳам ушбу усулларни қўллаб келишмоқда. Шундай оилалардан бирида ўсиб катта бўлган бир ўсмир йигит билан яқинда хизмат юзасидан суҳбатлашиб қолдим. Йигитчанинг айтишича, бундай эркинлик албатта яхшироқ.

Лекин шу билан бирга айрим қийинчиликларга ҳам дуч келиш мумкин экан. Мен ундан қандай қийинчилик деб сўраганимда, шундай жавоб берди: “Мен ўзим келажагимни белгиламоқчиман. Ҳатто ўзим қандай касбни танлаганим ҳақида ота онамга ҳам айтиб бердим.

Шу билан бирга юрагимни бир четида мен тўғри иш қиляпманми деган иккиланиш ҳам бўлиб турибди”. Ҳурматли биродар ота оналар, агар болаларимиз келажакда ўзи танлаган йўлида мустаҳкам бўлишини истасак, нима қилишимиз керак? Балли, азиз тингловчи, ўйлайманки, ҳозир ҳар биримизнинг фикримизга Худованд билан бирга бўлиш керак деган фикр келганига менда асло шубҳа йўқ.

Албатта, ҳар бир ота она болаларини ёшлик пайтларидан бошлаб Худога суяниб иш қилишни ўргатсалар, ютуқ биз билан бўлади. Сабаб, Худога умид боғлаган ҳеч ким иккиланмайди ва бошқалардан ёрдам ҳам кутмайди. Чунки у биладики, Худо ҳеч кимни ҳеч қачон ташлаб кетмайди.

Ибронийларга китобининг 13 боби 5 оятида Худованд айнан шундай ваъдани ҳар бир художўй инсонга қарата айтганини билсак керак. Ҳурматли биродарлар, болалар тарбияси ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчимисиз, унда бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг, манзилимиз: www.najot.com

Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top